Тошкентда ижарадаги уйдан беш талабанинг мурдаси топилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровМашина скорой помощи
Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.02.2021
Oбуна бўлиш
Тошкент Ахборот технологиялари университети, Сингапур университети, “Инҳа” университети талабаларининг мурдаси номаълум моддадан ўткир заҳарланиш аломатлари билан топилган.
ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги уйдан беш нафар талабанинг жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Скорая медицинаская помощь, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.02.2021
Хоразмда фожиа: чойхонада бир оиланинг уч нафар аъзоси газдан заҳарланиб ўлди
Хабарда ёзилишича, жорий йил 27 февраль куни соат 20:50 ларда тумандаги Фирдавсий МФЙ, Инжобод кўчаси, 61-уйда ижарада яшаб келган Тошкент Ахборот технологиялари университети 2-босқич талабалари М.У., Р.С., Д.Ғ. ва Сингапур университети 2-босқич талабаси О.И. ҳамда “Инха” университети 1-босқич талабаси С.Х.лар мурдаси номаълум моддадан ўткир заҳарланиш аломатлари билан топилган.
Ушбу ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Юнусобод туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “а” банди (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Суд тиббиёт экспертизасининг 27 февраль кунги дастлабки хулосасига кўра, жабрланувчиларнинг ўлими номаълум моддадан ўткир заҳарланиш натижасида юз берган.
Мазкур жиноят иши тергови Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.
Янгиликлар лентаси
0