Жамият

Ўзбекистон Тожикистонга яна бир "ковид" шифохонаси қуриб берди

© Пресс-служба мэра и правительства Москвы / Фотобанкка ўтишСтационар для лечения заразившихся коронавирусом
Стационар для лечения заразившихся коронавирусом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.02.2021
Ушбу мажмуада жойлашган коронавирус беморларини қабул қилиш-тақсимлаш маркази Тожикистонда муқобили йўқ эканлиги айтилмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Тожикистоннинг Қубодиён туманида  замонавий тиббиёт мажмуаси қурилиши якунланди.
Маълумки, муассаса Ўзбекистон тақдим этган маблағлар ҳисобига қад ростлаган. “Ўзбекнефтегаз” АЖ компанияси қурилишнинг асосий ҳомийси бўлган.
Тиббиёт муассасасига керакли мебель ва замонавий асбоб-ускуналар келтирилган. Мажмуанинг асосий хусусияти коронавирус билан касалланганларни даволаш учун нодир корпусга эгалиги. Ўзбекистон ҳукумати Тожикистон илтимосига кўра мажмуада қўшимча равишда коронавирус беморларини қабул қилиш-тақсимлаш марказини ҳам қуриб берган.
Аппарат искусственной вентиляции лёгких (ИВЛ) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.12.2020
Жамият
Қирғизистонда Ўзбекистон кўмаги билан яна иккита шифохона барпо қилинди
Бу ердаги жиҳозлар инсонда коронавирус инфекцияси бор-йўқлигини қисқа вақт ичида аниқлаш ва инфекция аниқланган беморларни малакали ёрдам олиш учун зудлик билан ҳудуд ва пойтахтдаги шифохоналарга жўнатиш имконини беради.
Қайд этилишича, ушбу мажмуада жойлашган коронавирус беморларини қабул қилиш-тақсимлаш маркази Тожикистонда ягона ҳисобланади.
Марказ қурилиши Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил мартда Душанбега амалга оширган ташрифи давомида Ўзбекистон ҳукуматининг маъқулланган лойиҳаларидан бири ҳисобланади. 
Шунингдек, келишувлар доирасида 2020 йил сентябрда Спитамен туманида қурилиши Ўзбекистон томонидан молиялаштирилган 630 нафар ўқувчига мўлжалланган мактаб фойдаланишга топширилган эди. 
Тожикистон ҳукумати бунга жавобан Самарқандда мактаб қуриб беради.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала