Дунёда

Абу-Дабидаги қурол аслаҳа кўргазмасида Россия нималарни намойиш этди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Фотобанкка ўтишВыставка оборонной промышленности IDEX-2021 в Абу-Даби
Выставка оборонной промышленности IDEX-2021 в Абу-Даби - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.03.2021
Абу-Дабида бўлиб ўтган энг йирик энг йирик уқурол-аслаҳа кўргазмасида дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатлари иштирок этди. Ушбу кўргазмада Россия стенди диққат марказида бўлди.
ТОШКЕНТ, 1 мар - Sputnik. БАА пойтахти Абу-Дабида IDEX – энг йирик уқурол-аслаҳа кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда 30 дан ортиқ мамлакатлар иштирок этишди. Россия ҳам ушбу кўргазмада “Армата” танкларидан тортиб жами 400дан ортиқ қурол-аслаҳа ва ҳарбий ускуна намуналарини намойиш этди.
Россия стенди марказида Калашников концернининг янги автомати АК-19 ўрин олди.  Бу сафар россия маълум ва машҳур “АК-47” нинг янгиси, 5,56 миллиметрли НАТО стандартидаги патронга мослашган АК-19ни тақдим этишди.
“Бизнинг АК-19, нато патронига мослашган, нархи билан ҳам, сифати билан ҳам, ўз хусусиятлари билан ҳам – жуда яхши. Шуни усун унга талаб катта бўлади деб ҳисоблаймиз”, - Ростех рахбари Сергей Чемезов.
Кўргазмага Россия яна бир автомат – “Корд”ни олиб келган эди. Ўз вақтида ушбу қурол махсус кучлар учун ишлаб чиқарилган бўлиб у шовқинсиз ва “ортга зарба” бермасдан ўқ узади. Айни дамда ушбу қурол барчани қизиқтирмоқда.
© Sputnik / Михаил Воскресенский / Фотобанкка ўтишВыставка оборонной промышленности IDEX-2021 в Абу-Даби
Выставка оборонной промышленности IDEX-2021 в Абу-Даби - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2021
Россия шунингдек С-400нинг янги модиқикациясини, Т-14 “Армата” танкларини ва зирҳланган ҳарбий автомобиллар ва Aurus лимузинини тақдим этди.
Ҳарбий экспертлар “Армата” танкини экипаж ҳимояси, экпажсиз ҳаракатланиш хусусияти, “сунъий онг” ва бошқа кўрсатгичлари бўйича – дунёда энг яхши танк деб аташмоқда.
Ушбу кўргазмада Россия яна бир тақдимот ўтказди – учувчисиз аппаратларга қарши кураш воситаси . “Купола”  номли мослама хоч шаклидаги антенна ва бир неча шляпасимон қуббаларга эга бўлиб у диаметри 20 км бўлган кўринмас электромагнит ҳимоя қуббаси яратиши мумкин. Бундай қубба ҳар қандай нефт заводим ёки ҳарбий базани учувчисиз  аппаратлардан ва разведка дронларидан ҳимоя қилиши мумкин.
Яна бир янги қурол - Панцирь-С1М. Унинг ракетлари олдинги Панцирга нисбатан 1,5 баробар узоқликка учиши мумкин ва нишонга зарба беришда янги алгоритмдан фойдаланиади.
“Унинг ракеталарида контактли датчик йўқ. Ракета катта тезликда ҳаракатланиб, нишон олдида портлайди ва нишон йўлида осколкалардан иборат улкан туман майди бўлади”, - дейди конструкторлик бюро вакили Валерий Слугин.
Яқин Шарқда Россия қуролини яхши билишади ва ҳурмат қилишади. Россия қурол-аслаҳа экспортининг 50% ушбу ҳудудга тўғри келади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала