Биринчи мартдан нималар ўзгармоқда?

© Foto : Gena96Календарь с числами
Календарь с числами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.03.2021
Oбуна бўлиш
1 мартдан бошқа ҳудудга бориб ишлайдиган ўқитувчи-педагогларга устамалар тўланади, тадбиркорларга қатор ҳуқуқлар берилади – батафсил мақолада.
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Адлия вазирлиги 1 мартдан мамлакат қонунчилигида рўй берадиган ўзгаришлар ҳақида маълумот тайёрлади.
1. Бошқа ҳудудга бориб ишлайдиган ўқитувчи-педагогларга устамалар тўланади
Бунда:
  • бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;
  • бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устамалар тўланади
2. Тадбиркорларга махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситаларни ўрнатишга рухсат берилади
Қуйидагилар:
  • йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситалари ўрнатилишини ташкил этиш;
  • транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш соҳасида автомобиль йўлларида автоматлаштирилган ўлчов воситалари билан жиҳозланган оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ўрнатилишини ташкил этиш.
3. Айрим таълим ташкилотлари халқ таълими соҳасидаги ходимларнинг малакасини оширади
2021 йил 1 мартдан педагог кадрлар тайёрлайдиган ОТМ ҳамда лицензияга эга нодавлат таълим ташкилотларига халқ таълими соҳасида фаолият кўрсатаётган раҳбар, мутахассис ва педагог ходимларнинг малакасини ошириш ҳуқуқи берилади.
4. Алимент мажбуриятларини бажариш алимент мажбуриятларни ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими орқали амалга оширилади
Бунда:
  • Мажбурий ижро бюроси томонидан ижро ҳужжатлари бўйича ундирувчи (алимент олувчи) номига тегишли банк картаси расмийлаштирилади;
  • алимент пуллари, шу жумладан қарздорнинг иш ҳақидан ушлаб қолинган алимент пуллари ушбу алимент мажбуриятлари бўйича алоҳида банк ҳисобварағи орқали мазкур банк картасига ўтказилади.
5. Тадбиркорлар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан айрим турдаги давлат хизматлари кўрсатилишида агент сифатида иштирок этиши мумкин
Бунда:
  • агент сифатида хизматларни кўрсатувчи тадбиркорларнинг ходимлари аккредитациядан ўтган ўқув марказлари томонидан бериладиган ва кўрсатилиши мумкин бўлган хизматлар турлари аниқ белгиланган сертификатга эга бўлиши шарт;
  • сертификатлар 3 йил муддатга берилади ва уларни бериш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади;
  • тадбиркорлар томонидан агент сифатида хизматларни кўрсатиш Давлат хизматлари агентлигининг ягона платформаси доирасида амалга оширилади.
6. Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар ички ишлар органлари томонидан аниқланади
7. Икки қаватдан юқори бўлган бино ва иншоотлар уларнинг лойиҳа ҳужжатлари мажбурий экспертизадан ўтказилган ҳолда қурилади
8. Қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб йиғиш тизими босқичма-босқич жорий этилади.
9. Бир қатор давлатлар фуқароларига Ўзбекистонга визасиз киришга рухсат берилади
Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 10 кунлик муддатга ўз ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилган Баҳрайн Қироллиги, Қатар Давлати, Қувайт Давлати, Уммон Султонлиги ва Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикасининг Гонконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудлари фуқаролари учун визасиз режим белгиланган.
10. Кумушни биржа орқали заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга эркин сотиш тартиби жорий этилади
Заргарлик соҳасида кенг имкониятлар яратиш учун “Навоий кон-металлургия комбинати” ДК томонидан кумушни биржа орқали заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга эркин сотиш тартиби жорий этилади.
11. Қишлоқ хўжалигида тадбиркорларни жалб этган ҳолда кичик илмий-инновацион корхоналар ташкил этишга рухсат берилади
Тажриба тариқасида, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий-тадқиқот муассасаларида тадбиркорларни жалб этган ҳолда кичик илмий-инновацион корхоналар ташкил этишга рухсат берилади.
Янгиликлар лентаси
0