Россия

Ўзбекистон ЕОИИ билан қайси соҳаларда ҳамкорлик қилади - эксперт

© ЕЭКГоар Барсегян, директор департамента развития интеграции ЕЭК
Гоар Барсегян, директор департамента развития интеграции ЕЭК - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.03.2021
ЕОИИнинг интеграцияни ривожлантириш департаменти директори Гоар Барсегян 2025 йилгача Евроосиё иқтисодий интеграциясини ривожлантириш бўйича стратегик йўналишларни амалга ошириш режалари тўғрисида гапирди.
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Ўтган ҳафтада Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов республиканинг ЕОИИдаги вакили Шуҳрат Шукуровни Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъат раиси Михаил Мясниковичга таништирди.
Представитель Узбекистана при ЕАЭС Шухрат Шукуров (слева) и председатель Коллегии ЕЭК Михаил Мясникович - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.02.2021
Россия
Мясникович ЕОИИдаги Ўзбекистон вакилига муваффақиятлар тилади
ЕИК ҳайъат раисига комиссия таркибига Ўзбекистон Республикасининг вакилини тайинлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Ариповнинг мактуб тақдим этилди.
Экспертга кўра, мазкур учрашувда Ўзбекистон ва ЕОИИ ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида сўз юритилди.
"Биз миграция, божхона, савдо ва техник жиҳатдан тартибга солиш йўналишларида ўзаро ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилдик", - деди Барсегян.
Суҳбат давомида меморандумни тайёрлаш ва уни амалга ошириш режаси кўриб чиқилди, деб қўшимча қилди ЕИК вакили.
"Сергей Глазев Ўзбекистонга 2025 йилгача Евросиё иқтисодий интеграциясини ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини амалга ошириш бўйича ишларга қўшилишга таклиф қилди. Хусусан, стратегик режалаштириш, қўшма инвестиция лойиҳалари ва давлатлараро дастурлар тўғрисида гап кетмоқда", - деб тушунтирди Барсегян.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала