Тўрт миллиондан зиёд Ўзбекистон аҳолиси коронавирусга қарши бепул эмланади – рўйхат

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишМедицинский работник набирает в шприц вакцину от COVID-19
Медицинский работник набирает в шприц вакцину от COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.03.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 4,1 млн нафар аҳолини COVID-19га қарши эмлаш кўзда тутилмоқда. Биринчи навбатда эмланадиган кишиларнинг батафсил рўйхати эълон қилинди.
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Ўзбекистонда биринчи навбатда коронавирусга қарши эмланадиган кишилар рўйхатини эълон қилди. Жорий йилда 4 112 668 нафар аҳолини COVID-19га қарши билан эмлаш кўзда тутилмоқда.
Эмланадиган кишилар рўйхати:
  • қариялар 65 ёшдан 74 ёшгача – 1 085 797 нафар;
  • кексалар 75 ёшдан 84 ёшгача – 388 686 нафар;
  • узоқ умр кўрувчилар 85 ёш ва ундан юқори – 139 280 нафар;
  • тиббиёт ходимлари – 447 976 нафар;
  • сурункали касалликлари бор аҳоли – 888 190 нафар;
  • мактаб ўқитувчилари – 689 383 нафар;
  • мактабгача таълим ходимлари – 223 426 нафар;
  • қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари – 180 000 нафар.
Эслатиз ўтамиз, аввалроқ инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Шаҳло Турдиқулова аҳолини коронавирусга қарши эмлашда “Спутник V” ва “ZF-UZ-VAC 2001” Хитой-Ўзбекистон вакцинасидан фойдаланиш режалаштирилаётганини маълум қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0