“UzAirways” онлайн рўйхатдан ўтиш хизматини йўлга қўйди

© Sputnik / Рамиз БахтияровBoeing 767 узбекских авиалиний
Boeing 767 узбекских авиалиний - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.03.2021
Oбуна бўлиш
Онлайн рўйхатдан ўтиш учун авиакомпания саҳифасидаги “Рўйхатдан ўтиш” тугмасини босиш керак. Бу ҳам вақтни тежаши, ҳам пандемия шароитида мулоқотни камайтириши айтилмоқда.
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. “Uzbekistan Airways” АЖ 2021 йил 1 мартдан бошлаб маҳаллий қатновларига онлайн рўйхатдан ўтиш хизматини ишга туширди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, бу аэропортдаги рўйхатдан ўтиш пунктида навбатда турмаслик ва самолёт бортида керакли жойни танлаш имкониятини беради.
“Онлайн рўйхатдан ўтиш парвоздан 24 соат олдин очилади ва 120 дақиқа олдин ёпилади”, - дейилган хабарда.
Онлайн рўйхатдан ўтиш учун авиакомпания саҳифасидаги “Рўйхатдан ўтиш” тугмасини босиш керак.
Янгиликлар лентаси
0