Қирғизистон Ўзбекистондан электр энергиясини импорт қилмоқчи

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишЛинии электропередачи
Линии электропередачи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.03.2021
Oбуна бўлиш
Садир Жапаров Қирғизистон Ўзбекистон билан электр энергиясини эҳтимолий етказиб бериш борасида музокаралар олиб бораётганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Қирғизистон Ўзбекистон ва Қозоғистондан электр энергиясини импорт қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Садир Жапаров маълум қилди.
“Биз Қозоғистон ва Ўзбекистондан электр энергиясини импорт қилиш масаласини кўриб чиқяпмиз”, - деди у “Казинформ” ХААга берган интервьюсида. Интервью матни давлат раҳбарининг расмий сайтида чоп қилинган.
Жапаров ҳозир дунёда сув танқислиги мавжудлиги ва шунга ўхшаш муаммолар Қирғизистонни ҳам четлаб ўтмаслигини таъкидлади.
Гузор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.02.2021
"Ғузор-Регар" электр тармоғини тиклаш бошланди
“Таъкидлаш жоизки, Токтогул сув омборимиздаги вазият ҳозиргидек ривожланса, у ҳалокатга олиб келадиган аҳволга келади”, - дея истисно қилмади у.
“Қозоғистон Республикаси мамлакатимизга 0,9-1 миллиард кВт электр энергиясини экспорт қилишга тайёрлиги ҳақида хабардор қилди. Биз ўз навбатида Ўзбекистон билан ҳам музокаралар олиб бормоқдамиз”, - дейди Жапаров.
Унинг сўзларига кўра, агар Қирғизистон етказиб беришни ташқаридан таъминламаса, республика бу масалани мустақил ҳал қилишига тўғри келади, “бироқ бунинг натижасида вегатацион пайтда ҳеч кимга сув етмайди”.
“Ва натижада Токтогул сув омборидаги сув сатҳи пасаяди. Шу боис Қозоғистон ва Ўзбекистондан энергияни импорт қилишимиз даркор”, - дея тушунтирди Қирғизистон етакчиси.
Янгиликлар лентаси
0