Россия

Байден Горбачёвни юбилей билан табриклади

© Sputnik / Евгений Биятов / Фотобанкка ўтишМихаил Горбачев
Михаил Горбачев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2021
АҚШ президенти Жо Байден СССР собиқ раҳбари Михаил Горбачёвни юбилей билан табриклади. 2 март куни СССРнинг собиқ президенти 90 ёшни қаршилади.
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден СССР собиқ раҳбари Михаил Горбачёвни юбилей билан табриклади. РИА Новости хабарига асосан.
СССР президенти Михаил Горбачёв Россия Федерацияси президенти Борис Ельцин томонидан унга берилган стенографик ёзувларни ушлаб турибди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2021
Россия
Михаил Горбачёв 90 ёшда - ноёб архив суратлар
Бугун, 2 март куни СССРнинг собиқ президенти 90 ёшни қаршилади.
"Америка халқи номидан сизни 90 ёшингиз билан табриклайман. Бу сизнинг афсонавий ҳаётингиздаги муҳим воқеа. Мардлик ва озодликка бўлган садоқатингиз, ўнлаб йиллар давомида қийин, аммо зарур қарорларни қабул қилганингиз туфайли дунё хавфсизроқ бўлди ва бу ҳали ҳам илҳом манбаи бўлиб қолмоқда", - деб ёзилган мактубда.
Горбачёв-фонди матбуот хизмати бошлиғи Павел Палажченко маълум қилишича, мактубда СНВ-3 шартномаси хусусида ҳам тўхталган.
"Мен чин дилдан умид қиламанки, СНВ-3 шартномасининг беш йилга узайтирилиши, Сиз бошлаган ишни давоми биргаликдаги саъй-ҳаракатлар йўлида АҚШ ва Россия келгусида ҳам ҳамкорлик қилиши мумкинлигидан далолат беради", - дейилган табрик мактубида.  
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала