Дунёда

ЕИнинг иккинчи мамлакати “Спутник V” вакцинасидан фойдаланишни маъқуллади

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишГруз с российской вакциной Sputnik V от коронавирусной инфекции covid-19
Груз с российской вакциной Sputnik V от коронавирусной инфекции covid-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2021
Словакия Россия вакцинасидан фойдаланишни маъқуллаган дунёдаги 39 ва Европа Иттифоқидаги иккинчи мамлакат бўлди.
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Словакия ҳукумати коронавирусга қарши Россиянинг “Спутник V” вакцинасидан фойдаланишни маъқуллади. Бу ҳақда вакцинанинг Twitter᾽даги саҳифасида хабар қилинди.
“Словакия “Спутник V” вакцинасидан фойдаланишга рухсат берган дунёдаги ўттиз тўққизинчи ва ЕИда иккинчи мамлакат бўлди”, - дейилган хабарда.
Шприц и ампула на фоне логотипа Спутник V. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.02.2021
Россия душманлари "Спутник V" етакчилигидан қўрқишади – РТТИФ
Вакцинанинг биринчи партияси Словакияга 1 март куни етказиб берилган. “Спутник V” дунёда фойдаланишга рухсат берилган коронавирусга қарши дунё вакциналарининг етакчи учлигига киради. Вакцинани рўйхатдан ўтказган 39 та мамлакатнинг жами аҳолиси 1,1 миллиарддан зиёд.
Европа Иттифоқи мамлакатлари орасида Венгрия биринчи бўлиб “Спутник V”ни маъқуллаган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чехия президенти Милош Земан Россия президенти Владимир Путиндан мамлакатга коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини етказиб беришни сўрагани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала