Сиёсат

Фарғона вилоятига янги прокурор тайинланди

© Пресс-служба хокимията Ферганской областиБахтиёр Исмаилов назначен прокурором Ферганской области
Бахтиёр Исмаилов назначен прокурором Ферганской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2021
Наманган вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Бахтиёр Исмоилов Фарғона вилояти прокурори этиб тайинланди.
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Бахтиёр Исмоилов Ўзбекистон бош прокурорининг буйруғига асосан Фарғона вилояти прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Ушбу тайинловга қадар у Наманган вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари сифатида меҳнат қилган.
Участники мероприятия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2021
Сиёсат
Наманган шаҳри ҳокими ва прокурори ўзгарди: аввалгилари президентдан танбеҳ эшитганди
Бахтиёр Исмоилов 2003-2015 йиллар давомида Андижон вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда меҳнат қилган, 2015-2016 йилларда Ўзбекистон Бош прокуратураси суд қарорларини ижро этишда ва қамоққа олинганларни сақлашда қонунларга риоя этилиши устидан назорат бошқармаси катта прокурори бўлган.
2017-2021 йилларда Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари, Фарғона вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Улуғбек Қосимов Тошкент шаҳрининг янги прокурори этиб тайинланган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала