Жамият

Россия билан мунтазам парвозлар қачон тикланади – транспорт вазири ўринбосари жавоби

© Sputnik / Дильшода РахматоваДжасурбек Чориев
Джасурбек Чориев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2021
Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориевнинг сўзларига кўра, ҳозир мамлакат Россия махсус комиссияси талаб қилган стандартларга мос келади.
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати Россия махсус комиссиясига мунтазам парвозларни қайта тиклашни таклиф қилиб, мурожаат йўллади. Бу ҳақда транспорт вазирининг ўринбосари Жасурбек Чориев “Ўзбекистон Республикасининг транспорт дипломатияси: минтақавий ҳамкорликнинг халқаро-ҳуқуқий асослари” мавзусига бағишланган давра суҳбати давомида маълум қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Унинг сўзларига кўра, мамлакат Россия ҳукумати талаб қиладиган талабларни ўрганиб чиққан: касалланиш даражаси, аҳоли бошига касалланиш ҳолатлари ва касалланиш суръати.
Председатель Совета Федерации РФ Валентина Матвиенко - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2021
Россия
Матвиенко: Россия чегараларини босқичма-босқич очади
“Мамлакатимиз Россия махсус комиссияси томонидан ўрнатилган барча мезонларга мос келади. Мунтазам парвозларни қайта тиклаш учун тўлиқ асосимиз бор. Ҳозирча россиялик ҳамкасбларимизнинг жавобини кутяпмиз”, - деди Чориев.
Транспорт вазири ўринбосари икки мамлакат ўртасида мунтазам парвозларнинг тикланиш муддати борасида ҳам фикр билдирди.
“Ўйлайманки, март-апрель ойида бирор бир ижобий жавоб бўлади. Чунки биз Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни тақдим этганимизга қарамай ҳозирча жавоб олмадик", - дея фикр билдирди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко Россия чегараларини бошқа мамлакатлар билан коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланишига қараб босқичма-босқич очишини маълум қилгани хабар қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала