Ҳодисалар

Тўйда қалбаки пуллар билан мақтанмоқчи бўлган “шоввозлар” суд олдида жавоб беради

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2021
Икки фуқаро танишининг тўйида ўйнаётган меҳмонларнинг устидан пул сочиш мақсадида 10 миллион сўм қалбаки пул ясаттирган.
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Тошкент шаҳрида тўйда мақтаниш учун қалбаки пул ясаганлар ҳибсга олинди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар қилмоқда.
Доллары - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.12.2020
Ҳодисалар
Фарғонада қалбаки “доллар” ва “сўм” тайёрлаган шахслар аниқланди
Маълум қилинишича, 27 ёшли Азизбек Ж. ва Олимжон Х.лар танишлари Талантжон Т.нинг никоҳ тўйида ўйнаётган меҳмонларнинг устидан пул сочиш мақсадида қалбаки пул ясаттирган. Уларнинг синфдоши Азиз Т. компьютер ёрдамида 100 минг сўмлик купюрани 10 миллион сўм қилиб ясаб берган. Бундан хабар топган куёв қалбаки 2 300 000 сўмни олиб, Қўйлиқ бозорига борган. У ерда қалбаки пулларни сарфлаб юрган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланган.
Суд техника-криминалистика экспертизасининг хулосасида, 14 дона 100 минг сўмлик “АЕ 2489763” рақамли пул купюралари полиграфик усулда тайёрланганлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан юқоридаги тўрт нафар шахсларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми “в” банди (Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда жиноят иши айблов хулосасини тасдиқлаш учун Бектемир тумани прокуратурасига юборилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала