Жамият

Ўзбекистонда Хитой вакцинаси давлат рўйхатидан ўтказилди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Фотобанкка ўтишМассовая вакцинация от COVID-19 в России
Массовая вакцинация от COVID-19 в России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2021
Хитой томонидан Ўзбекистон ёрдамида ишлаб чиқарилган вакцина ZF-UZ-VAC 2001 - давлат рўйхатидан ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 2 мар - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусга қарши Хитой вакцинаси давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда. 
"Бугун, 2021-йил 1 март куни ZF-UZ-VAC2001 коронавируснинг янги типига қарши рекомбинант (CHO cell) вакцина тиббиёт амалиётида қўллаш учун тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди", - дейилган хабарда. 
Эслатиб ўтамиз, ушбу вакцина Хитойнинг Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Вакцина яратишда ва синовдан ўтказишда Ўзбекистон ҳиссаси ва cаъй-ҳаракатларини инобатга олган ҳолда, Хитой компанияси Ўзбекистонни ҳаммуаллиф сифатида тан олган ва янги вакцинага ZF-UZ-VAC 2001 номи берилган эди.
Маълумот учун, Россиянинг "Спутник V" вакцинаси ҳам Ўзбекистонда 17 феврал куни оммавий қўлланишга рухсат берувчи сертификат олган эди. Бугунги кунда "Спутник V" 30дан ортиқ мамлакатларда қўлланиш учун рўйхатдан ўтказилган. Россиянинг ўзида вакцинанинг биринчи компонентини олганлар сони 4,1 млн кишидан, тўлиқ вакциналанганлар сони 1,2 млн кишидан ошди. 
 
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала