Жамият

“Меҳр-4”: Афғонистондан 24 нафар ўзбекистонлик қайтарилди

© Пресс-служба УВД Сурхандарьинской областиВ рамках гуманитарной операции "Мехр-4" из Афганистана в Узбекистан возвращены 24 соотечественника
В рамках гуманитарной операции Мехр-4 из Афганистана в Узбекистан возвращены 24 соотечественника - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2021
“Меҳр-4” операцияси доирасида 24 нафар фуқаро Афғонистондан Ўзбекистонга қайтарилди. Улар тиббий кўрикдан ўтказилиб, Термиз туманидаги даволаш ва соғломлаштириш маркази биносига жойлаштирилган
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. “Меҳр-4” операцияси доирасида Афғонистондан 24 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, улар Афғонистон ва Покистон ҳудудларида ташкил этилган халқаро террорчилик ташкилоти сафларига қўшилиб қолишган. Кейинчалик Афғонистон ҳудудига ўтишган ва ушбу ҳудудда яшашган.
Афғонистоннинг ҳамкор ташкилотлари кўмагида олиб келинган ушбу шахслар Сурхондарё вилоятининг Термиз тумани ҳудудида жойлашган “Айритом” чегара пости орқали кутиб олинган. Маҳаллий ОАВларнинг ёзишича, олиб келинганлардан 19 нафарини болалар ташкил этмоқда, 4 нафар бола етим. 
Улар тиббий кўрикдан ўтказилиб, вилоят ҳокимияти, Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарлари иштирокида Термиз туманидаги даволаш ва соғломлаштириш маркази биносига жойлаштирилган.
© Пресс-служба УВД Сурхандарьинской областиВ рамках гуманитарной операции "Мехр-4" из Афганистана в Узбекистан возвращены 24 соотечественника
В рамках гуманитарной операции Мехр-4 из Афганистана в Узбекистан возвращены 24 соотечественника - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2021
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда май ойида  “Меҳр-1”  инсонпарварлик операцияси доирасида 156 нафар ўзбекистонлик, асосан, аёллар ва болалар Суриядан қайтарилган эди. Кейинчалик “Меҳр-2" операцияси амалга оширилиб, Ироқдан 64 нафар ўзбекистонлик бола мамлакатга олиб келинди. Ўтган йил декабрь ойида “Меҳр-3” доирасида яна 98 нафар ўзбекистонлик аёллар ва болалар Ватанга қайтарилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала