Навоий вилоятида мактаб ёнида одамлар митингга чиқишди

© AP PhotoПатрульная машина узбекской милиции
Патрульная машина узбекской милиции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2021
Oбуна бўлиш
Шу куннинг ўзида ярим соат ичида воқеадан хабар топган туман ҳокими Ғ.Алиев ҳамда тегишли масъуллар ҳодиса жойига бориб, мурожаатларни ўрганган.
ТОШКЕНТ, 3 мар - Sputnik. Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган "Хатирчида норози халқ бош кўтарди" номли видеога расмий муносабат билдирди.
Митинглар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2020
Митинг ва намойишлар қаерда ўтказилиши мумкин?
Маълум бўлишича, 2021 йил 1 март куни Навоий вилояти Хатирчи туманида жойлашган 9 мактаб ёнида ота-оналар томонидан намойиш ўтказилган. Одамлар йўлнинг қатнов қисмига чиқиб олиб, тегишли мутасаддилар етиб келмагунга қадар машиналар ҳаракатини тўсиб қўйишган.
Шу куннинг ўзида ярим соат ичида воқеадан хабар топган туман ҳокими Ғ.Алиев ҳамда тегишли масъуллар ҳодиса жойига бориб, мурожаатларни ўрганган.
11 нафар аёл ӯз фарзандларини мактабга тайёрлов гуруҳларига ( 0 синфлар) қӯйиш учун синф хоналари етишмаганлиги туфайли шундай қилишганини таъкидлашган.
Муаммолар жойида бартараф этилиб, синф хоналар ва ўқитувчилар ажратилиб, масала ижобий ҳал этилган.
Янгиликлар лентаси
0