Дунёда

Рим папаси бутун дунёни яна сув босишини башорат қилди

© Sputnik / Алекс Панциков / Фотобанкка ўтишПапа римский Франциск
Папа римский Франциск - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2021
Понтифик Ной ўзининг эзгу ишлари туфайли сув босганда омон қолишга муваффақ бўлганини эслатиб, фуқаролар ва сиёсатчиларни ақл билан иш қилишга чорлади
ТОШКЕНТ, 2 мар - Sputnik. Инсоният дунёни сув босиши ҳодисасини бошдан кечириши мумкин, деди Рим папаси Франциск.
Унинг айтишича, бу фожиа турли давлатларнинг етакчилари глобал исишга қарши куриш учун чораларни кўрмайдиган тақдирда юз беради.
"Агар биз шу йўлдан бораверсак, у (бутунжаҳон сув босиши — Sputnik) юз беради", – дея иқтибос келтиради Рим папаси сўзларидан Corriere della Sera нашри.
Понтифик Ной фақат ўзининг эзгу-амаллари туфайли дунёни сув босганда омон қолганини эслатиб ўтди. У "воқеаларга, дунёга ва унинг муаммоларига хайрихоҳ бўлган ҳолда" ҳамжиҳатликда ҳаракатланиш кераклигини таъкидлаб, фуқаролар ва сиёсатчиларни ақл билан иш тутишга чақирди.
Сал аввал понтифик махсус фикр-мулоҳазалар йили ҳақида эълон қилган эди. Рим папаси бу йилни тез орада - 2021 йилнинг 19 мартида очиб бериши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала