Жамият

Тошқулов: Юнусободда жасади топилган беш талабанинг яқинларига моддий ёрдам кўрсатилган

© Пресс-служба Министерства высшего и среднего специального образования УзбекистанаМинистр высшего и среднего специального образования Узбекистана Абдукодир Тошкулов
Министр высшего и среднего специального образования Узбекистана Абдукодир Тошкулов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2021
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Юнусобод туманида ўлик ҳолда топилган 5 нафар талабанинг яқинларига моддий, маънавий ёрдам кўрсатилганини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида ўлик ҳолда топилган 5 нафар талабанинг яқинларига моддий, маънавий ёрдам кўрсатилганини маълум қилди.
“Тергов-суриштирув жараёнлари ҳали якунига етмади, сабаблари тўлиқ аниқланмади. Лекин барча ректорлар жаноза тадбирларида қатнашиб, марҳумларнинг ота-оналарига моддий, маънавий ёрдам, қолаверса, психологик хизмат кўрсатиб, бутун жамоаси билан бирга бўлди. Бу нохуш ҳолатга ректорлар бефарқ эмас, қатъий назоратга олинган”, — деди вазир Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган “Ҳукумат соати”да. Унинг сўзларидан “Дарё” нашри иқтибос келтирган.
Аввалроқ Тошкентнинг Юнусобод туманида беш нафар талаба ўлик ҳолда топилгани ҳақида хабар берилган эди. Суд тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, жабрланувчиларнинг ўлими номаълум моддадан ўткир заҳарланиш натижасида юз берган. Ҳозир жиноий иш очилган ва у Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.
Ушбу фожиадан сўнг Ўзбекистонда махсус ишчи гуруҳлар тузилиши ва улар талабалар яшаш шароити ҳамда ҳаракатланишини ўрганиши маълум бўлган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала