Жириновский Ўзбекистонни Россия таркибига губерния сифатида қўшишни таклиф этди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Фотобанкка ўтишПредседатель ЛДПР Владимир Жириновский
Председатель ЛДПР Владимир Жириновский  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2021
ЛДПР фракцияси етакчиси Владимир Жириновский МДҲ мамлакатлари Россияга қай тариқа қўшилишлари мумкинлиги ва бу қандай якун топиши ҳақида гапирди
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Владимир Жириновскийнинг айтишича, собиқ совет иттифоқи майдонидаги сиёсатчилар секин-аста МДҲдан-да кучлироқ тузилмани яратишлари мумкин.
Руководитель фракции ЛДПР в Государственной Думе РФ Владимир Жириновский выступает на пленарном заседании Госдумы РФ. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2020
Сиёсат
"Республикаларга ўрин йўқ": Жириновский СССР ҳудудларини қайтариш зарурлиги ҳақида гапирди
"Говорит Москва" радиостанцияси эфирида у Россия ва Беларусь муносабатлари Иттифоқдош давлатлар форматида олиб борилишини айтиб ўтди.
Худди шундай форматни Қирғизистон ва Тожикистонга таклиф этиш мумкин, деб қўшимча қилди сиёсатчи.
"Собиқ совет иттифоқининг 14та республикалари учун барча муаммоларни ечиш, тўлиқ хавфсизлик ва зўр иқтисодиётни таъминлашнинг энг яхши йўли - бу Россия таркибига губерния ҳуқуқи асосида киришдир. Душанбе губернияси, Бишкек губенияси, Ереван, Рига, Житомир, Киев ва бошқа губерниялар тариқасида", - деди Жириновский.
Сиёсатчи радио эфир давомида 20 йил олдин Беларусь президенти Александр Лукашенко унга Беларусь Россия таркибига қўшилишга тайёрлиги ҳақида айтганини эслаган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала