Иқтисод

Ўзбекистонда 2020 йилда аҳоли даромади кескин камайган - МБ

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2021
Респондентларнинг 70 фоизи 2020 йилда ўз даромадларининг кескин камайганини таъкидлаган бўлса, фақатгина 15 фоизи даромадларининг ошганлигини маълум қилган.
ТОШКЕНТ, 3 мар - Sputnik. Марказий банк 2020 йилнинг IV чораги бўйича Аҳолининг истеъмол кайфияти шарҳини эълон қилди. Сўровда жами 5717 та респондент иштирок этган.
Узбекистан намерен сотрудничать с Китаем области сокращения бедности.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2020
Жамият
Ўзбекистон камбағалликни қисқартиришда Хитой тажрибасини ўрганади
Респондентларнинг 70 фоизи 2020 йилда ўз даромадларининг кескин камайганини таъкидлаган бўлса, фақатгина 15 фоизи даромадларининг ошганлигини маълум қилган.
Бунда, ўтган даврдаги иқтисодий ҳолатнинг ёмонлашиши асосан респондентларнинг кам даромадли қисмига сезиларли даражада
салбий таъсир кўрсатган.
65 фоиз респондентлар келгуси 12 ой давомида даромадлари ошишини маълум қилган. Даромадлари ўзгаришсиз қолиши ёки камайишини кутаётган аҳоли вакиллари умумий респондентларнинг 20 фоизига тенг бўлди.
37,4 фоиз респондентлар жамғармаси йўқлигини маълум қилишган.
23,6 фоиз респондентлар агар даромад олиш манбаларида узилиш бўлган тақдирда жамғармалар ўртача 1 ойгача етади деб жавоб берган. 21,7 фоиз респондентлар эса — 1−3 ойгача, 9 фоизи — 3−6 ойгача етади деб жавоб берган.
Марказий банк шарҳига кўра, ўтган 12 ой давомида оилавий даромади 3 млн сўмгача бўлган респондентлар томонидан "даромадлар кескин камайди" ва "бироз камайди" деган жавоблар улуши бошқа даромадли гуруҳларникидан сезиларли даражада юқорини ташкил этган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала