Жамият

Чет элга чиқишга таъқиқ борлигини телеграм-бот орқали текшириш мумкин - МИБ

© Sputnik / Андрей Александров / Фотобанкка ўтишРабота белорусской таможенной службы
Работа белорусской таможенной службы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.03.2021
Фуқароларда ҳар қандай тўловлар бўйича қарздорлик аниқланган тақдирда, уни МИБ саҳифаси орқали электрон тарзда тўлаш имконияти мавжуд. 
ТОШКЕНТ, 4 мар - Sputnik. Чет элга чиқишга таъқиқ борлигини телеграм орқали текшириш мумкин. Бу ҳақида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилмоқда. 
Хабарда айтилишига кўра, пандемия вақтида чет элга чиқиш учун санитар-гигиеник талаблар билан бир қаторда, ҳеч қандай қарздорлик мажбурияти ҳам бўлмаслиги бўлмаслиги лозим. 
Қарздорлик бор-йўқлигини Мажбурий ижро бюроси томонидан ишлаб чиқилган махсус телеграм бот - @mibuzbot орқали текшириб, билиб олиш мумкин. Мазкур телеграм ботда республика ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқи чекланган ёки чекланмаганлиги ҳақидаги маълумотлар билан танишиш мумкин, - дейилган хабарда. 
Телеграм-ботдан фойдаланиш учун, телефон рақамини киритиш талаб этилади. Фуқароларда қарздорлик аниқланган тақдирда, уни МИБ саҳифасида электрон тарзда тўлаш имконияти ҳам бор. 
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала