Иқтисод

Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига субсидиялар ажратилади

© Sputnik / Илья Наймушин / Фотобанкка ўтишКорова
Корова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.03.2021
2021 йил 1 июлдан қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига республика бюджетидан тегишли миқдорда субсидия ажратилади.
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. “Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2021 йил 1 мартдан Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг компенсация ва кафиллигидан фойдаланган чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва қуёнчилик йўналишидаги кредити бўйича тўловларни ўз вақтида қайтараётган тадбиркорларга, уларнинг кредит бўйича қарздорлиги тўлиқ қопланмагунча, янги кредитлар бўйича жамғарманинг кафиллигидан яна фойдаланишга рухсат берилади.
Стадо коров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2020
Жамият
Қорақалпоғистонда чорвачилик учун аукционсиз ер берилиши мумкин
2021 йил 1 январдан 2024 йил 1 январгача наслчилик субъектлари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланилади.
Тадбиркорлар томонидан тегишли рўйхатдаги товарлар Ўзбекистонга олиб кирилганда уларни олиб киришда ҳисобланган қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддати 180 кунга узайтирилади.
2021 йил 1 июлдан қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига республика бюджетидан тегишли миқдорда субсидия ажратилади.
Қарорга кўра, “Ўзбекчорванасл” агентлиги марказий аппаратида Паррандачилик ва қуёнчилик соҳаларини ривожлантириш бошқармаси ташкил этилиб, бу бўйича Агентлик директори ўринбосари лавозими жорий этилади.
2021 йил 1 апрелгача қуйидагилар учун Ҳукуматнинг захира жамғармасидан 3 миллиард сўм маблағ ажратилади:
- чорва моллари ва паррандалар озуқаси таркибини таҳлил қилиш;
- паррандалар касалликлари ташхисини қўйиш бўйича лабораторияларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала