Аналитика

Фейклар фабрикаси ва унинг ҳақиқий эгалари

© AFP 2021 / ANP/Piroschka van de WouwОснователь веб-сайта Bellingcat Элиот Хиггинс
Основатель веб-сайта Bellingcat Элиот Хиггинс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.03.2021
Сўнгги вақтларда Bellingcat ахборот агентлиги тез-тез эсга олинмоқда. ОАВда агентлик ташкилотчиси сифатида тилга олинадиган "Эллиот Хиггинс" китоб чоп этди. Унинг шериги "Христо Грозев" ёки "Морис Ракушицкий" (иккаласи ҳам битта одам) янги фош этишларни ваъда берган.
Виктория Никифорова
Ушбу фош этишлар баҳоси эса аллақачон маълум — Донбассда уриб туширилган Боинг, Гутадаги кимёвий ҳужум, Скрипаллар ва Навальнийнинг заҳарланиши ҳақидаги фейклар муаллифлари ҳеч қачон ҳақиқатни айтиш учун ўзларини қийнамаганлар.
Лаборанты обрабатывают флаконы для новой вакцины от коронавируса AstraZeneca - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2020
Аналитика
Вакцина ва маймунлар: "Россия фейки" ҳақида британия фейки
Бу уйдирмалар ҳақида жиддий гапириш мумкин эмас — уни журналистик суриштирув жанрига компромат деб аташ мумкин, ҳатто. Аммо Bellingcat агентлигининг дунёга келиши тарихи анча қизиқ. Ушбу фейклар фабрикаси қай тариқа юзага келган?
2010-йилнинг бошида Афғонистондаги америка ҳарбий разведкаси бошлиғи Майкл Флинн "Разведка қандай созланади?" мавзусида жуда қизиқ докладни эълон қилади.
Партизанлар уруши ўз чақириқларини илгари сурар ва бесўнақай разведтузилмалар уларни эплай олмай қолган эди. Флинн ҳаммуаллифлар билан биргаликда ўз ҳамкасбларига маълумот беришни истаганларнинг барчасидан - хоҳ у маҳаллий аҳоли бўлсин, хоҳ журналистлар, ННТ вакиллари ёки аёллар ташкилотлари бўладими ёхуд БМТ ходимлари, ё фаоллар - хуллас, ҳамма-ҳаммадан маълумотлар олишни таклиф қилди.
Маълумотларни фақатгина ҳарбий мавзудагина эмас, балки мамлакатда рўй бераётган барча ҳолатлар ҳақида тўплаш талаб қилинаётган эди. Йўл-йўлакай мавжуд сирларни фош қилиш, тўпланган ахборотларни НАТО бўйича иттифоқдошлар, журналистлар, ННТлар ва барча-барчага тақдим этиш режалаштирилганди.
Россия ТИВнинг антифейк лойиҳаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2020
Жамият
Фейк хабар ақл билан эмас ҳис-туйғу таъсирида ҳаракат қилишга ундайди – МДУ профессори
Тўғри форматланган ва узатилган ахборот қуролга айланарди. У маҳаллий аҳолига оккупантлар улар ҳақида қандай қайғураётганлигини кўрсатар ва халқни партизанлардан узоқлаштирарди. Четдан қараганда эса Яқин Шарққа қонун ва тартибни олиб келган америка демократиясининг ёрқин образини намойиш этишга имкон берарди.
Маълумотларни махсус танлаб олинган таҳлилчилар саралашлари керак эди — Флинн "энг иқтидорли ва очларни" танлаб олишни маслаҳат беради. Улар барча икир-чикирларга эътиборли бўлишлари, геолокация ва очиқ манбалар билан ишлай олишлари керак эди. Маъруза якунида муаллифлар америка разведкаси ветерани Сэмюэл Уилсондан иқтибос келтирганлар: "Маълумотларнинг 90 фоизи, - деган АҚШ Мудофаа вазирлиги Разведка бошқармасининг собиқ раҳбари - очиқ манбалардан келади. <…> Разведканинг ҳақиқий қаҳрамони — Жеймс Бонд эмас, балки Шерлок Холмсдир".
Тахминан худди шу вақтда Британия армияси зобити Боб Сили Афғонистонда хизмат олиб борарди. Инглиз нашрларида улар разведкачилар сифатида тилга олинади, аммо бунга далиллар келтирилмаган ҳеч қачон. Эҳтимол, 2008 йилдан 2017 йилгача Ироқ, Афғонистон, Ливия ва Сурияда Боб Сили чиндан ҳам бошқа нарсалар билан шуғуллангандир.
Нима бўлганда ҳам, мана бугун таниқли сиёсатчига айлангандан сўнг ҳам Сили ўзини Штирлиц каби тутишда давом этмоқда. У ўз яқинлари, ота-онаси ёки сирли рафиқаси акс этган биронта фотосуратни ҳеч қачон эълон қилмаган. Пэрлар китобида "Ната Расимас" сифатида тилга олинган бўлса-да, аммо ахборот майдонида у ҳақда ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас. Сили ҳамма жойда якка ўзи кўриниш беради, ҳа айтганча, у бачабозлар ҳуқуқларининг ашаддий ҳимоячиларидан бири сифатида ҳам ном қозонган.
Врачи в госпитале для лечения зараженных коронавирусной инфекцией COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2020
Дунёда
Кремль COVID-19 бўйича дезинформация тарқатишда Россияга қарши айбловларга жавоб берди
Унинг таржимаи ҳоли аввалгидек катта қизиқиш уйғотиб келади. Силининг оиласи бир аср олдин Aнглиянинг энг бадавлат олий мартабали оилаларидан бири бўлган. Унинг насл-насаби тарихи ҳудди достон сингари ўқилади - ундан барон-у баронеталар, губернаторлар, вазирлар, парламент аъзолари ўрин олган. Ўғилларининг ҳаммаси Хэрроуда ўқиган, гоҳ Уинстон Черчилл, гоҳ шаҳзода Филипп уларнинг чўқинтирган отасига айланишади. Силилар оиласи яқинда таниқли актёр - машҳур аслзода - Бенедикт Камбербатч билан қариндошлик ришталарини боғлади. Уайт оролидаги энг йирик ер эгаси сифатида маҳаллий аҳоли 2017 йилда Силини парламентга сайлади - бу оилавий анъаналардан бири саналади. У ерда консерваторлардан депутат бўлган Сили Россияга қарши агрессив кун тартиби тарғиботи билан шуғулланмоқда.
1990 йиллар бошида Хэрроуни тамомлаган Боб Сили собиқ совет иттифоқи ҳудудида стрингер сифатида фаолият юритган. У Киев, Тирасполь, Чеченистондан репортажлар тайёрларди. Унинг асосий иш берувчиси The Times нашри эди.
“Спутник V” ўз самарадорлигини исботлади. Нима учун Ғарб унга қарши ахборот урушини олиб бормоқда? - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.12.2020
Видео
Нима учун Ғарб Россия вакцинасига қарши ахборот урушини олиб бормоқда?
2012 йиллар бошида интернет маконида "Қорамағиз Моисей" (Brown Mozes) блоги пайдо бўлади. Бу Фрэнк Заппа қўшиғи номи эди. Сили рок-мусиқани яхши кўради, маълум вақт Британия MTV сида ишлаган ва гитарани қойилмақом чала олади.
Кейинчалик "Қорамағиз Моисей"ни ОАВ "энг зўр блогер" дея атайди, аслида эса унинг ёзганларини ўқиб бўлмайди. Бу шунчаки газеталарда чиққан ўзга муаллифлар мақолалари асосида тўқилган нарсалар эди - зерикарли, бирёқлама ва бачкана.
Аввалига "Моисей" Руперт Мердокнинг News Corporation нидан шахсий маълумотлар ўғирланиши билан боғлиқ жанжални ёритади. Ўшанда жамоатчиликда австралиялик медиамагнатга махсус хизматларнинг порахўр ходимлари ишлаган, деган жиддий гумонлар пайдо бўлган. "Моисей" блоги эса муштарийларни бу мавзудан астойдил узоқлаштиришга интилар, барча ишораларни Скотленд-Ярдга бурар эди. Аммо ҳеч ким бу материалларни ўқимасди. "Зўр блогер" ўз аудиториясидан нари борса иккита изоҳ олиши мумкин эди.
Ғарб Россияни ёлғон хабар ва статистикани яширишда айбламоқда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.05.2020
Видео
Ғарб Россияни ёлғон хабар ва статистикани яширишда айбламоқда
Орадан вақт ўтиб "Моисей" Сурия мавзусига қизиқиб қолади. Номаълум блогер, афтидан, Флин докладидаги "иқтидорли ва оч" аналитик қилиши лозим бўлган ишларни қиларди. У Суриядан YouTube га юкланган видеоларни кўриб чиқиб, уларни мос сарлавҳалар билан номлаган ҳолда тақдим этади. Масалан: "Шрапнель (артиллерия қуроли тури)дан ўқ еган 12 тага яқин гўдаклар жасади" сингари.
Аммо блогер маълумотларни таҳлил қилмайди, балки барчасини жавобга яқин олиб келади. У Хуладаги фожиада шак-шубҳасиз Сурия ҳукуматини айблайди, гарчи кейинги тергов ишлари оммавий қотилликлар жангарилар томонидан содир этилганини кўрсатган бўлса-да, бу ҳеч қандай разведка эмас, балки тозаланган пропаганданинг ўзи эди.
Мана шу ерда The New York Times мухбири, собиқ денгиз пиёда аскари, бир вақтлар газетанинг Москва бюросига раҳбарлик қилган Си Жей Чиверс уни "кашф қилади" ва жамоатчиликка таништиради. У Хорватиядан Сурияга қурол экспорти тўғрисидаги суриштирувларни чоп этади. Унинг мақоласида таъкидланишича, материаллар "Қорамағиз Моисей" тахаллуси остида ижод қиладиган блогер томонидан тақдим этилган. Аслида эса унинг исми "Элиот Хиггинс"дир.
Здание МИД России. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2021
Дунёда
Ғарб санкциялар учун доим баҳона топади – Захарова
Британия ва америка ОАВлари завқ-шафқ билан Эллиот Хиггинсни машҳур қилишга киришиб кетадилар. "Камтар кўзойнакли йигит", "зиёли ботаник", "гик" — ва шу билан бирга у сурия режимининг "жиноятларини" фош этади. Исми машҳур шоирникига уйғун, фамилияси эса "Пигмалион" қаҳрамони Шоуникидек — тез ёдга қоладиган. Аммо Хиггинс ОАВларда мана саккиз йилдан бери тушмай келаётган бўлса-да, унинг ота-онаси ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.
Шундай қилиб, унинг исми ва фамилияси осонликча ўйлаб топилган бўлиши мумкин — шерикларимиз яхши кўриб айтадиган бир гап борку - highly likely.
Аслида унинг Лестерда турк-рафиқаси ва икки фарзанди билан яшаши ҳақида ҳеч қандай далил йўқ. Aгар у кун-у тун YouTube да ўтирган бўлса, қандай қилиб пул ишлагани умуман тушунарсиз. Ипотекага олинган уйи ва яшаш ҳаражатларини ким қоплаган - наҳот, почта бўлимида ишлаб, қўшимча пул топган рафиқаси? Энг асосийси, олий таълим масканини ўқиб битиролмаган, барча иш жойларидан ҳайдалган, ҳеч қандай чет тилларини билмаган, армияда хизмат қилмаган ва ўзининг иқрори бўйича "қуролларни  Х-Box-ўйинчисидан яхшироқ билмайдиган" бу талаба қандай қилиб тўсатдан профессионал ҳарбий таҳлилчига айланиб қолди?
Кўп нарсаларни Хиггинснинг ўзи ҳам тушунтира олмасди. 2013 йилда унга хайрихоҳлик билдирадиган "Нью-Йоркер" мухбири ундан нега ўз блоги учун бундай ном танлаганини сўрайди. "Тасодифан", - дейди бу саволга жавобан блогер.
Bellingcat агентлигини Хиггинснинг номига ўтказишади, унда барча янги Россияга қарши "фош этишлар" эълон қилина бошлайди. Аммо уларнинг ҳеч бири далиллар билан асосланмаган эди. Аммо ҳар бир мақола Россияга қарши ахборот ҳуружлари ва навбатдаги санкциялар учун асос бўла олган.
ВОЗ заинтересовалась российской вакциной от СOVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2020
Колумнистлар
Ғарб "путин синов чўчқачалари"дан хавотир олмоқда
Бу вақт оралиғида Боб Сили машҳур сиёсатчига ва обрўли ҳарбий таҳлилчига айланди. Парламентарий тобора жанговар руҳдаги ҳарбий матнларни тўқимоқда. Brexit дан сўнг, унинг фикри бўйича Британия "глобаллашиши" кутилмоқда - яъни шундан кейин у ўз бошқарувини барча "шерикларга" ўтказа олади. Британиянинг асосий душмани ролига Сили Россияни тайинлаган. У ўзининг барча қўрқувларини бизнинг мамлакатимизга проекциялаган — гоҳ Россия ўзининг жосусларини юборади, гоҳ дезинформация билан шуғулланади, гоҳ "бизга қарши учинчи жаҳон урушини олиб боради ва ғолиб чиқади!".
"Тажовузкор Россияда ҳимояланишнинг ўнта усули", "Россиянинг Ғарбга қарши гибрид урушда қўллаган элликта инструменти" - Силининг рус мавзусидаги фиксацияси мана шундай носоғлом кўриниш касб этади. Эҳтимол, 90-йилларда, собиқ Совет иттифоқи маконида у билан нимадир рўй берган бўлса керак.
Ҳарбий аналитик сифатида у "ноконвенциал уруш" - яъни, дезинформация, пропаганда, фитна, ижтимоий тармоқлардаги фаол тадбирлар мавзулари устида ишлайди. Bellingcat ҳам ахборот маконида худди шундай ишлар билан шуғулланади.
2018 йилда Сили сиёсий каминг-аутни амалга оширади. У Bellingcat учун парламентда Скрипаллар воқеаси бўйича "матбуот-анжумани" ўтказади. "Мана, замонамизнинг Шерлок Холмслари, — дея таништиради у ҳамкасбларга Хиггинс ва Грозевни - уларнинг рақамли детектив суриштирувлари шунчаки ноёб".
Повседневная жизнь в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2020
Аналитика
Ташвиқот янгиликка қарши: Ғарб матбуоти нима сабабдан ютқазмоқда
Ўша вақтдан буён парламентарий очиқчасига Bellingcat нинг маънан раҳнамосига айланган. У Элиот Хиггинсни Атлантик кенгаш ва Генри Жексон кембриж ҳамжамиятига олиб кирди — энг агрессив русофоб аналитик марказларга. "Лестерлик гик" ва Уайт оролидаги аслзодани қандай муносабатлар боғлаб туришини Худо билади, аммо уларни Россияга қарши нафрат ҳаммасидан ҳам кўра кучлироқ бирлаштириши аниқ.
Боб Силининг энг ёрқин аждодларидан бири Моттистоуннинг биринчи барони, бир умр Черчилл билан дўст бўлган ва мамлакатда юқори лавозимларни эгаллаган генерал Жон Сили, Германияга бориб келгач, фюрерга мафтун бўлиб қолади: "Жаноб Гитлер, — дея ҳикоя қилган у қайтиб келгач Англия пэрларига — мутлақо тўғрисўз, самимий ва худбин эмас". Эҳтимол, Гитлернинг "Драх нах Остен" ғояси Силига мерос тариқасида ўтгандир.
Вид на Спасскую башню Московского кремля и храм Василия Блаженного со стороны парка Зарядье в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.12.2019
Аналитика
Россияда Ғарбни нега яхши кўришмайди?
Bellingcat бўйича унинг шериги сирли медиаменежер Христо Грозевнинг патрони ҳам бизнинг мамлакатга нисбатан илиқ туйғуларни туймайди. Грозев бир умр дўстлашиб келган Карл Габсбург-Лотарингский ҳанузгача аждодлари мулкларини йўқотиб қўйганидан ўзига келолган эмас. Габсбурглар уйига раҳбар бўлгач, у ўзининг отасидан фарқли ўлароқ, империя ерларига бўлган ҳуқуқдан воз кечмаган. У учун собиқ совет иттифоқи майдони — бу бой берилган отамерос мулкдир. Айтганча, Габсбургнинг рафиқаси Франческа Тиссен — Гитлернинг ҳукуматга келиши ва унинг қурол-аслаҳаларини сахийлик билан молиялаштирган афсонавий немис саноатчисининг набирасидир.
Ғарбнинг элита оилалари кланлари учун Россия атрофидаги ҳудудлар лимитрофлари - бу шунчаки эгасиз ерлар, овчилар маконидир. Маҳаллий аҳоли ҳам - тараққий этганлиги ёки қолоқлигидан қатъи назар - шунчаки флора ва фауна кўринишларидан бири. Bellingcat сингари инструментлар эса — гибрид уруш учун идеал қурол ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала