Олимлар ер атмосферасининг фалокатини башорат қилди

© AFP 2023 / HANDOUTПланета Земля
Планета Земля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.03.2021
Oбуна бўлиш
Қуёш фаоллигининг кескин ўсиши туфайли карбонат ангидрид гази миқдори камаяди, фотосинтез бузилади ва деярли кислород бўлмайди, - деб башорат қилмоқда Япония ва АҚШ олимлари.
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ер атмосфераси миллиард йилдан кейин бутун эркин кислородни йўқотади, деб башорат қилмоқда олимлар. "Известия" хабарига асосан.
Астероид в космосе на фоне земли. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.01.2021
Ерга “Аполлон” гуруҳига кирувчи улкан астероид яқинлашмоқда
Япония олими Тоҳо Университетидан Казуми Озаки ва Жоржия Технология Институтидан америкалик олим Кристофер Рейнхард  геологик, биологик ва иқлим омилларини ҳисобга олган ҳолда сайёра атмосферасининг ривожланиш жараёнини моделлаштиришди.
Тадқиқотчилар атмосфера келгуси миллиард йил давомида барқарор бўлишига ишонишмоқда, аммо кейинчалик Қуёш фаоллигининг кескин ўсиши туфайли карбонат ангидрид гази миқдори камаяди, фотосинтез бузилади ва деярли кислород бўлмайди.
Тадқиқот иши муаллифларига кўра, биосфера атроф муҳитдаги ўзгаришларга тезда мослаша олмайди ва примитив анаэроб микроблар яна эволюция босқичига тушиб қолади.
Янгиликлар лентаси
0