Россия

Россия Ўзбекистоннинг 6та компаниясидан помидор олиб киришга рухсат берди

© Sputnik / Константин Михальчевский / Фотобанкка ўтишПомидоры на прилавке
Помидоры на прилавке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.03.2021
Россия Ўзбекистон Республикасидан помидор олиб киришга қўйилган тақиқни қисман бекор қилди - рўйхат.
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Росселхознадзор Ўзбекистондан помидор импортига қўйилган вақтинчалик чекловларни қисман бекор қилди.
“Қарор Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг кафолати билан, шунингдек, мазкур компаниялар маҳсулотларида помидор жигарранг бужмайиш вируси (Tomato brown rugose fruit virus (ToBRFV) йўқлигини аниқлаш бўйича ўтказилган лаборатория текширувлари натижалари асосида қабул қилинди” - дейилган Росселхознадзор баёнотида.
Олтита корхонага Россия Федерацияси ҳудудига помидор олиб киришга рухсат берилди:
"Тараққиёт сари сервис";
"Қашқадарё парник тараққиёт инвест";
"Саидазимхон";
"Зарафшон гранд болгари";
KARMANA AGROTRADING;
"Мафтункор Баҳор".
Улардан учтаси Қашқардарё, учтаси – Навоий вилоятида жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, Россия 11 декабрдан Қашқадарё вилоятидан олиб келинадиган помидор ва қалампирга тақиқ жорий этганди. “Sunny Land Export” МЧЖ  ишлаб чиқарувчиси томонидан Россия ҳудудига олиб кирилган помидорларда помидор жигарранг бурушиқлик (ToBRFV) вируси аниқланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала