Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи санаси очиқланди

© POOL / Медиабанкка ўтишПрезидент Кыргызстана Садыр Жапаров
Президент Кыргызстана Садыр Жапаров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.03.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Садир Жапаров Қирғизистон президенти вазифасини бажаришга киришгандан сўнг сафар қилган учинчи хорижий давлат бўлади.
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Қирғизистон президенти Садир Жапаров 11-12 март кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Қирғизистон ТИВ раҳбари Руслан Казакбаев матбуот анжуманида маълум қилди.
“Президент кейинги ташрифни Ўзбекистонга амалга оширмоқчи. Тахминан 11-12 март кунлари”, - деди Казакбаев. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Вазирнинг сўзларига кўра, Жапаров Хитой, Тожикистон ва Туркманистонга ҳам сафар қилишни режалаштирмоқда. Аввалроқ у Россия ва Қозоғистонда расмий ташриф билан бўлганди.
Садир Жапаров 10 январь куни бўлиб ўтган муддатидан олдинги сайловлар якунига кўра Қирғизистон президенти лавозимини эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга расмий ташрифига тайёргарлик кўрилаётгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0