Дунёда

Украина Ўзбекистонни "Қрим платформаси" саммитига таклиф қилди

© Sputnik / Стрингер / Фотобанкка ўтишФлаг Украины
Флаг Украины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.03.2021
Украина Ўзбекистонни "Қрим платформаси" саммитида иштирок этишга таклиф қилди. Чоршанба куни Украина ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Эмина Жапарова Ўзбекистон Республикасининг ушбу мамлакатдаги элчиси Алишер Курманов билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Украина Ўзбекистонни "Қрим платформаси" саммитида иштирок этишга таклиф қилди. Бу ҳақда Украина ТИВ сайти маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.
Как на Украине разрушаются старинные дворцы и усадьбы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.02.2021
Видео
Тарихни қутқариш керакми-йўқми? Украина қандай қилиб XVI аср қўрғончаларига "қўл силтади"
Аввалроқ, Украина раҳбари Владимир Зеленский Вазирлар Маҳкамасига "Қрим платформаси"ни ташкил этиш ва ишга тушириш, қрим-татар тили, маданияти ва Қрим аҳолисининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича чораларни кўриш тўғрисида топшириқ берганди.
Чоршанба куни Украина ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Эмина Жапарова Ўзбекистон Республикасининг ушбу мамлакатдаги элчиси Алишер Курманов билан учрашди. Учрашув давомида Жапарова Киев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Украина Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тантанали маросимда ва "Қрим платформаси" инаугурация саммитидаги иштирок этишини мамнуният билан қайд этишини тасдиқлади.
Бундан ташқари, Жапарова Украинанинг Турк дунёсини бирлаштирувчи ташкилот - Туркий Кенгашда кузатувчи-давлат мақомини олиш нияти борлигига эътибор қаратди, шунингдек яқин келажакда мамлакат учун Ислом ҳамкорлик ташкилотида кузатувчи мақомини олиш муҳимлигини таъкидлади.
2021 йилда “Қрим платформаси” саммитининг ўтказилишини Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба эълон қилганди. Саммитда яриморолни "қайтариш" бўйича музокаралар олиб бориш режалаштирилган. Украина томони Туркия, Франция, Буюк Британия, Германия ва АҚШ ҳамда Россия вакилларини дискуссияга қўшилишни таклиф қилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала