Внуково аэропорти Ўзбекистондан парвозлар апрель-май ойида қайта тикланишига умид қилмоқда

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишАэропорт Внуково
Аэропорт Внуково - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.03.2021
Oбуна бўлиш
Внуково аэропортининг шерикликдаги эгаси Виталий Ванцев жорий йил апрель-май ойлариданоқ биринчи навбатда Ўзбекистон ва Тожикистон билан авиақатнов тикланишига умид борлигини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Россиянинг Внуково аэропорти жорий йилнинг апрель-май ойлариданоқ қатор йўналишлар бўйича парвозлар қайта тикланишига умид қилмоқда. Бу ҳақда директорлар кенгаши раҳбари, аэропортнинг шерикликдаги эгаси Виталий Ванцев маълум қилди.
Ванцев биринчи навбатда Ўзбекистон ва Тожикистон билан авиақатнов тикланишига умид билдирди.
“Биз апрель-май ойларидан ҳар ҳолда ҳамкорларимиз – МДҲ мамлакатлари билан очилишини (авиақатнов – таҳр.) кутяпмиз, аввало, Ўзбекистон ва Тожикистон билан. У ерда эпидемиологик вазият бизга қараганда анча яхшироқ. Билганингиздек, бизда ҳам у барқарорлашмоқда, шунинг учун бу икки бозор биз учун очилишига умид бор”, - деди Виталий Ванцев. Унинг сўзларидан РИА Новоси иқтибос келтирган.
Внуково аэропорти август-сентябрь ойига келиб барча халқаро йўналишлар бўйича парвозларнинг тўлиқ тикланишига умид қилмоқда.
Глава МИД Узбекистана Абдулазиз Камилов провел переговоры с российским коллегой Сергеем Лавровым. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2021
Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари мунтазам парвозларни тиклаш масаласини муҳокама қилди
“Халқаро рейслар очилиши билан йўловчилар оқими тикланишига умид қиляпмиз.  Ўйлайманки, ҳар ҳолда барча халқаро йўналишлар очилади, эҳтимол, август-сентябрь ойига келиб”,  - деди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Москвага ташрифи давомида россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашиб, икки мамлакат ўртасида мунтазам авиақатновларни тиклаш масаласини муҳокама қилгани хабар қилинган эди. Бундан ташқари, Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ҳукумат Россия махсус комиссиясига мунтазам парвозларни қайта тиклашни таклиф қилиб, мурожаат йўллаганини маълум қилган эди. У жорий йил март-апрель ойида бирор бир ижобий жавоб бўлишига умид билдирилаётганини таъкидлаган эди.
Янгиликлар лентаси
0