Афғонистон армияси шимолда охирги истеҳкомни тарк этди: МО минтақасини нима кутмоқда

© Sputnik / Семиряга / Фотобанкка ўтишПограничники
Пограничники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.03.2021
Тожикистон ва Афғонистон чегараси яна "олов олмоқда": Афғонистон Ислом Республикаси армияси мамлакат шимолидаги Бала Мурғоб шаҳрида охирги истеҳкомни тарк этди
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Афғонистон хавфсизлик кучлари батальони мамлакат шимолидаги Бадгис провинцияси Бала Мурғоб шаҳридаги базани тарк этди, деб хабар бермоқда Tolo News.
Боевики движения Талибан* - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2020
Колумнистлар
Афғон қозони қайнамоқда: Америкаликлар кетмоқда, толибон қуролланмоқда
Афғонистон Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Бала Мурғобда батальоннинг бўлиши унчалик катта аҳамиятга эга эмас, қолаверса, ҳарбий база ўтиб бўлмас йўллар ва ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли жойини ўзгартирган.
Батальон жами уч юзга яқин ҳарбий хизматчилар, полициячилар ва миллий хавфсизлик кучлари аскарларидан иборат бўлган.
"Афғонистондаги қўшинларнинг қайта дислокацияси минтақа учун жиддий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Мамлакатнинг аксарият сиёсий арбоблари шу тариқа расмий Қобул провинцияни қарийб толиблар қўлига топширди", - дея хабар қилади Sputnik Тожикистон нашри.
Бундан ташқари, Tolo News хабарига кўра, толиблар Афғонистоннинг шимолий провинцияларида аскарлар кетиши билан саноқли соатлар ичида ҳудудларни эгаллаб олиб, ўз шахсий базалари ва блокпостларни яратишмоқда.
Боевики движения Талибан* - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.12.2020
Дунёда
Ўзбекистон ва Тожикистондан юзлаб террорчи “Толибон”* сафига қўшилди – афғон ОАВ
Сўнгги ойлар ичида мамлакатнинг қайси қисмида ҳарбий кучлар ўзларининг кичик ва йирик базаларини тарк этишгани ҳақида маълумотлар йўқ. Аммо ички ишлар вазирлиги баёнотига кўра, сўнгги бир йил ичида идора мамлакат бўйлаб полиция участкаларининг тенг ярмини қисқартирган.
Шу тариқа, деб ёзади "Военное обозрение" нашри, афғон армияси мамлакат шимолида сўнгги форпостни бой берди.
Бундан келиб чиқадики, Тожикистон билан чегарадош ҳудуд тўлиқ толиблар қўлида қолмоқда, бу эса чегарада шундоқ ҳам нотинч бўлган вазиятни янада зиддийлаштирмоқда. Шуни қайд этиш жоизки, Тожикистон, Россия ва ОДКБ ўз нигоҳларини аллақачон ағон билан чегарага қаратганлар.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала