Демократияни ўргатишади. АҚШ ишга аралашув усулларини белгилаб олди

Oбуна бўлиш
Америкаликлар эндиликда демократия учун курашмоқчи эмас. Вақт кўрсатдики: интервенциялар ва авторитар етакчиларни тахтдан ағдариш самарасиз экан
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik, Софья Мельничук. Америкаликлар эндиликда демократия учун курашмоқчи эмас. Вақт кўрсатдики: интервенциялар ва авторитар етакчиларни тахтдан ағдариш самарасиз экан. Бундан сабоқ чиқарган Вашингтон дунёни (бу ишни ўзидан бошлаган ҳолда) ўзгартирмоқчи.
Капитолий во время подготовки к инаугурации в Вашингтоне  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.03.2021
Бу иш бермади! АҚШ демократияни деб, дунёдаги режимларни ағдармайдиган бўлди
АҚШ эндиликда қандай ҳаракат қилмоқчи - РИА Новости материалида.

Янги давр - янги усуллар

АҚШ Давлат департаменти давлат котиби Энтони Блинкеннинг илк расмий чиқиши, гарчи бўш залда бўлиб ўтган бўлса-да, аммо жуда катта шов-шувларни келтириб чиқарди. Ярим соат ичида америка дипломатияси раҳбари тез орада миллий хавфсизлик стратегиясида бириктириб қўйиладиган ташқи сиёсатнинг асосий йўналишларини санаб ўтди.
Блинкен деярли ҳеч қандай янги гап айтган эмас: у ҳам, президент Жо Байден ҳам бу гапларни сўнгги ойларда бир неча мартадан такрорлашган. Аммо, шундай эса-да, айрим гаплар бўлдики, уларни эътибордан четда қолдириб бўлмасди.
Отражение мужчины на фоне флага ЕС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2020
Демократия Европани адо қилмоқда. Европа демократияни биринчи бўлиб ўлдирадими?
"Бизнинг ёндашувимиз ўзгаради, — деб эълон қилди давлат котиби. — Биз демократияни қимматбаҳо ҳарбий интервенциялар ёки авторитар режимларни куч билан ағдаришга уринишлар ёрдамида илгари сурмаймиз". Бундай усуллар, гарчи, яхшиликларни кўзлаб қўлланилган бўлсада, аммо ҳеч қандай яхши оқибатларга олиб келмади, деб тан олди у.
Бундан ташқари, "демократияни илгари суриш" сўзлари салбий маъно касб этди, ва ҳатто америкаликларнинг ўзлари ҳам бу гапларга ишонмай қўйган.
Дунё ўзгарди, ва янги шароитларда Вашингтон ўз эътиборини терроризм таҳдидидан рақиб-державалар билан курашга йўналтирмоқчи. Демократияни илгари суришни — бу эса аввалгидек АҚШ ташқи сиёсатининг қонунидир — ўз шахсий намунасида кўрсатиш лозим. "Акс ҳолда, биз Хитой ва Россия сингари рақибларга қўл келадиган ишларни қиляпмиз, улар бизнинг идеалларга собитлигимиз борасида гумонларни юзага келтириш учун дуч келган имкониятлардан фойдаланишмоқда. Уларга масалани енгиллаштириш керак эмас", - дея хулоса қилди дипломат.

Айтарли бўлмаган намуна

Ўтган йил мамлакатга синовларни олиб келди. Биргаликда ҳисоблаганда Биринчи, Иккинчи жаҳон урушлари ва Вьетнам урушидагиданда кўпроқ америкаликларнинг қурбон бўлишига сабаб бўлган коронавирус инфекцияси соғлиқни сақлаш тизимидаги нотенгликни кўрсатиб берди. Полициячиларнинг шафқатсизлиги ва қоратанлиларнинг ўлдирилиши туфайли юз берган ирқчилик туфайли қўзғолонлар жамиятдаги тизимли ирқчилик муаммосини очиб ташлади.
Премьер-министр Польши Матеуш Моравецки и премьер-министр Венгрии Виктор Орбан перед встречей с президентом Европейской комиссии в Брюсселе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2020
Польша ва Венгрия Европа иттифоқига демократияни ўргатади ва уни вайрон қилади
Президент сайловлари эса ўн йилликлардан буён юз берган энг жанжалли тадбирга айланди. Дональд Трамп ҳанузга қадар овоз бериш натижаларини ҳисоблашда қаллобликка йўл қўйилди, дея таъкидламоқда. Бу эса фундаментал қадриятларга нисбатан ҳақиқий ҳужумга олиб келди: олтинчи январь куни сайловчилар овози натижалари тасдиқланаётган вақтда оломон Капитолий биносига бостириб кирди.
Янги президент - Жо Байден олдида биринчи галда мамлакат ичидаги бирликни қайта тиклаш зарурати пайдо бўлди, у биринчи галда америкаликларнинг ўзига - АҚШ ҳамон - демократия машъаласи эканлигини исботламоғи даркор эди.
"Штатларда шахсий намуна кўрсатиш борасида катта муаммо мавжуд, — дейди РИА Новости билан суҳбатда АҚШ ва Канада институти катта илмий ходими Павел Кошкин. — Электоратни сафарбар этиш учун уларга риторик инструмент керак. Улар учун: биз мамлакатдаги ҳолатни тартибга сола оламиз, дея кўрсата олишлари муҳим".
Президент Европейской комиссии Урсула фон дер Ляйен - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2020
Европа либерал маслакдошлик ва демократик тоталитаризм учун курашмоқда
Қайсидир маънода Блинкеннинг баёнотларини ичкарига йўналтирилган ҳисоблаш мумкин, дейди Кошкин. "Бошқа давлатларда тартиб ўрнатиш - ўзига яраша стимул: ҳаммасини ўздан бошлаш керак", — дея тушунтиради у.

Тараққиёт демократияга қарши

Байден маъмурияти мунтазам таъкидлаб келадики: бош стратегик рақиб — Хитой ва унинг ривожланиш моделидир. Вашингтон айнан шуни ўзгартиришга эришмоқчи.
Пекиннинг ўзи эса сиёсий тизимни ҳеч қаерга экспорт қилмоқчи эмас, бу ҳақда ХХР раиси Си Цзиньпин гапирган эди. "Биз дунё учун имкониятларни тараққиёт ёрдамида илгари сурамиз", дея тушунтирган эди у.
Айрим давлатларда чиндан ҳам хитойча давлат бошқарувининг алоҳида олинган элементлари импортига талаб мавжуд, дейди Москва Карнеги маркази маслаҳатчиси хитойшунос Темур Умаров. Бунга мисол — Марказий Осиё мамлакатларидир, у ерда АҚШ таъсири йилдан-йилга камайиб бормоқда.
Обама эшикларни қарсиллатиб ёпди: АҚШ Россия дипломатларини чиқариб юбормоқда
"Минтақанинг барча автократиялари Хитой муваффақиятини қайтаришни истайди: улар демократик ислоҳотларсиз ривожланган давлатга айланишни исташади", — дея таъкидлайди Умаров. Шу билан бирга ҳар қандай автократия замонавий дунёда демократия бўлиб кўринишга мажбур. Бусиз глобал дунёда нормал мавжудликнинг имкони йўқ.
Шу боис риторика даражасида Марказий Осиёда ҳамма ислоҳотлар ва инсон ҳуқуқлари ҳақида гапиришади, аммо амалда эса Ғарбни тақлид модели сифатида кўрмайдилар. Агар илгари, камида битта мамлакат — Қирғизистон, яъни Марказий Осиёдаги демократия оазиси, — кўпроқ америкапараст кайфиятда бўлган бўлса, ҳозирда у ҳам ўз фикридан қайтган ва бошқа йўлдан бормоқда.
Барак Обама - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2016
БМТ Бош Ассамблеясида Обама Ўзбекистон билан боғлиқ хато ҳақида гапирди
Қўшма Штатлар минтақада ўз позициясини кучайтиришлари мумкин эди, қачонки Марказий Осиёга худди ҳозирда Пекин қилаётгани иқтисодий жиҳатдан фаолроқ жалб этилганларида. Бусиз, дейди Умаров, мафкуравий планда катта таъсирга эга бўлолмайди.

Унутилмаган эскилик

Янги маъмуриятнинг ушбу танлаган йўли — Барак Обама даврида бошланган йўлнинг давомидир. Обама доктринаси деб аталмиш бу йўл чет элда америка ҳарбийлари контингентининг қисқартирилишини кўзда тутарди. Ўша вақтдаёқ демократлар ҳарбий усуллар унчалик самарали эмас, демократияни интервенциялар, оккупация ва давлат қурилиши ҳисобига эмас, балки юмшоқ куч ёрдамида илгари суриш керак, деган хулосаларга келган эдилар.
Американский морской пехотинец на территории посольства США в Багдаде, Ирак. 4 января 2019 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2020
"Қўлда қурол билан уй-уйига тарқалишди". АҚШнинг ироқ кампанияси ютуқлари ва хатолари
Аммо 44-президент бу ишни унчалик уддалай олмади: 2011-йилда АҚШ ливия ҳукумат қўшинлари бўйлаб зарба берди. Обама сал вақт ўтиб, қарор, албатта, тўғри бўлганлигини, аммо унинг оқибатларига Вашингтон тайёргарлик кўрмаганини тан олган эди. Ливия тартибсизликлар уммонида қолди — Обама буни ўз президентлигининг энг қўрқинчли хатоси, дея атади.
Ҳозирги маъмурият унинг уринишларини давом эттиради ва бевосита ҳарбий интервенциядан ташқари барча усуллардан фойдаланади, деб ҳисоблайди "Иқтисодиёт олий мактаби" миллий тадқиқот университети Европа ва халқаро комплекс тадқиқотлар маркази директори ўринбосари Дмитрий Суслов.
Поездка президента РФ В. Путина в Берлин для участия в Международной конференции по Ливии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2020
Фикр: Ғарб Ливиядаги тинчлик ўрнатилишининг асосий ташаббускори кимлигини билади
"Чет элдан келадиган ва ННТлар ёрдами сиёсатига урғу берилмоқда, "тўқ сариқ ранг инқилоблар"ни янада фаолроқ қўллаб-қувватлайдилар, — дейди у, Сурияда АҚШ Башар Асад режимига қарши бевосита кураш олиб бормаганини, балки мухолифат кучларга ёрдам берганини эслатган ҳолда. — Бу йўл қўйилиши мумкин бўлган инструментлигича қолмоқда".
Ҳозирда Вашингтон Россия, Беларус, Венесуэлада мухолифат вакилларига ён босмоқда. Сал олдин Штатлар Алексей Навальний иши учун айрим россиялик амалдорларга қарши санкциялар киритган эди. Светлана Тихановская америка элчиси билан Беларус президенти Александр Лукашенкога қарши чеклов чоралари борасида муҳокамалар ўтказди. Куни кеча Блинкен Хуан Гайдо, Венесуэладаги мухолифат етакчиси билан қўнғироқлашди. Хитой ва Эронда АҚШ ғарбпараст ННТ ва диссидентларга ёрдам бериб келади.
Аниқ ҳаракатлар мамлакатга боғлиқ, дейди Суслов. Қаердадир бу томонларнинг бирини фуқаролик урушида қўллаб-қувватлаш бўлиши мумкин, қаердадир эса - сиёсий инқироз фитнаси кўринишида.
Танк Т-54 правительственных сил Ливии около города Сирта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.01.2020
Ливия давлатчилигини НАТО йўқ қилди - Лавров
Ахборот сиёсати, ташвиқот, халқ дипломатияси. Санкциялар — демократияни кенг тарқатишнинг муҳим инструментларидан бири: улар йўқ қилиниши лозим бўлган элиталарга зарба беради. Аммо янги Ироқ ва Ливияларга келадиган бўлсак - бундай операциялар бўлмайди.
Тарих шуни кўрсатадики: фақатгина шахсий намуна билан демократияни тиқиштириш муаммоли иш — бу чет эл лойиҳалари учун маблағ ажратишдан-да мушкулроқ. Шундай экан, афтидан, дўстона кучларни молиявий қўллаб-қувватлаш, Давлат департаментининг асосий инструментига айланса керак.
Янгиликлар лентаси
0