Жамият

Шавкат Мирзиёевнинг ИҲТ саммитидаги 8та ташаббуси

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев выступил на 14-м саммите Организации экономического сотрудничества (ОЭС)
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев выступил на 14-м саммите Организации экономического сотрудничества (ОЭС) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.03.2021
Карантин чекловлдарини бекор қилиш, трансафғон темир йўлини қўллаб-қувватлаш, муқобил энергетикани ривожлантириш - Ўзбекистон президентининг ИҲТ саммитидаги ташаббуслари.
ТОШКЕНТ, 5 мар - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 4 март куни видеоанжуман шаклида бўлиб ўтган 14-онлайн саммитида нутқ сўзлади.
Шавкат Мирзиёев сўз бошида ИҲТ раиси Режеп Таййип Эрдоғанга коронавирус пандемияси даврида кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди ва Ўзбекистон номидан қуйидаги ташаббусларни айтиб ўтди: 
  1. Иқтисодий ўсишнинг асосий драйвери – ҳеч шубҳасиз, савдо ва инвестиция алоқаларини куч́айтиришдир. Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг аъзо давлатлар билан умумий савдо айланмаси салкам икки баробарга ўсди. Ўтган йили мураккаб вазиятга қарамасдан, бу ҳажмларни сақлаб қолишга эришдик. Биз, Ташкилотга аъзо мамлакатлар томонидан карантин даврида ўрнатилган савдо ва транспорт чекловларини бартараф этиш вақти келди, деб ҳисоблаймиз. Ўйлайманки, рақамли технологиялар ва электрон тижоратни кенг жорий этиш савдо алоқаларимизни сезиларли равишда енгиллаштиради. Шу маънода, Туркия илгари сураётган Савдога кўмаклашиш бўйича битимни келишиш ва қабул қилишни тезлаштириш лозим, деб ҳисоблаймиз.
  2. “Бир-бирини тўлдирувчи нуқталарни топиш” тамойили асосида саноат кооперациясини ривожлантириш халқларимизнинг умумий фаровонлигини оширишга хизмат қилади.Бу муҳим режани амалга ошириш учун аниқ йўналиш ва лойиҳаларни қамраб олган қўшма “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишни мақсадга мувофиқ, деб биламиз.
  3. Аъзо давлатлар ўртасида маблағлар, товарлар ва хизматлар эркин айланишини таъминлаш, банклараро алоқаларни ва молиялаштиришни кенгайтириш долзарб масаладир. Мазкур вазифаларни амалга ошириш учун яқин истиқболда мамлакатларимиз банклари иштирокида халқаро Банк-молия Форумини ўтказишни таклиф қиламиз.
  4. Минтақаларимизнинг транспорт йўлакларини кенгайтириш ва транзит салоҳиятини ошириш, ўзаро иқтисодий ҳамкорлигимизни янада жадаллаштиради. Биз, Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Ўмон, Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой транспорт йўлакларини, шунингдек, Озарбайжон орқали Туркия ва Европа давлатларига чиқиш йўлларини ривожлантиришдан манфаатдормиз. Шу билан бирга, янги таклиф этилган Мозори Шариф – Кобул – Пешовар темир йўлининг қурилиши Афғонистонни кенг минтақаларимизга интеграция қилиш ва барқарор тараққиётни таъминлашда улкан аҳамият касб этади.
  5. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) билан биргаликда, Ташкилотимизнинг Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги янги Дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш зарур, деб ҳисоблаймиз. Шу муносабат билан, жорий йилда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар қишлоқ хўжалиги вазирларининг, навбатдаги йиғилишини биз Ўзбекистонда ўтказишга тайёрмиз.
  6. Қайта тикланадиган ва муқобил энергия манбаларига бой минтақамизда “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш имкониятлари ниҳоятда каттадир. Энергетика барқарорлигини таъминлаш, соҳага инвестиция ва замонавий технологияларни кенг жалб этишга қаратилган Ўрта муддатли Стратегияни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни таклиф этаман.
  7. Экология ва глобал иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ муаммолар оқибатларини минтақамизда, жумладан, Оролбўйи ҳудудида яққол сезаяпмиз. Бу масалага ечим топиш бўйича барча саъй-ҳаракатларимизни ўзаро бирлаштириш лозим. Бу йўлда таъсирчан минтақавий ҳамкорликнинг аниқ механизмларини жорий этишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.
  8. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада кучайтиришимиз лозим. Ташкилот доирасида эпидемиологик вазиятни мониторинг қилиш ва тегишли чора-тадбирларни олдиндан режалаштириш тизимини амалиётга жорий этишни таклиф қиламиз.
Нутқ сўнгида Шавкат Мирзиёев Ашҳободда бўлиб ўтиши режалаштирилаётган навбатдаги саммитда барча билан кўришишга умид билдирди. 
Маълумот учун, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти 1977 йилда ташкил қилинган. Дастлаб унда Эрон, Туркия ва Покистон аъзо бўлган. 1992 йилда ИҲТга Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркманистон ва Афғонистон аъзо бўлган.
© Пресс-служба президента УзбекистанаЧетырнадцатый саммит Организации экономического сотрудничества прошел в онлайн-формате. Следующее мероприятие решено провести в Туркменистане, к которому перешло председательство в ОЭС
Четырнадцатый саммит Организации экономического сотрудничества прошел в онлайн-формате. Следующее мероприятие решено провести в Туркменистане, к которому перешло председательство в ОЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2021
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала