Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг

Сўхда "Хотира ва Ғалаба" боғи барпо этилмоқда

© Хокимият Сохского районаПарк Победы построят в Сохском районе
Парк Победы построят в Сохском районе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.03.2021
Боғни талаб даражасида ташкил этиш, янги ўриндиқлар ўрнатиш, эски фаввора ўрнига янгисини қуриш, фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратиш режалаштирилган
ТОШКЕНТ, 5 мар - Sputnik. Сўх туманининг хушманзара Сойбозор мавзесида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ташаббуси билан "Хотира ва Ғалаба" боғи бунёд этилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот-хизмати хабар бермоқда.
Парк Победы в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2020
Видео
Тошкентда Ғалаба боғи очилди – видео
Таъкидланишича, "Хотира ва Ғалаба” боғини ташландиқ гўшага айланиб қолган амфитеатр ўрнида бунёд этилади.
"Бу сўлим гўшада дам олиш маскани бунёд этишдан асосий мақсад фуқароларимиз учун маданий дам олиш шарт-шароитларини яратиб бериш, тарихий сана ва байрам тадбирларини айнан мана шу масканда ўтказиш, Сўхнинг мард ва жасур ўғлонлари, Ватан тараққиётига ҳисса қўшган юртдошларимиз хотирасини абадийлаштиришдан иборат. Бу ерда иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари – Совет Иттифоқи қаҳрамони Амирали Саидбеков ва Ленинград шаҳри қаҳрамони Тешабой Одилов хотираларига бағишлаб махсус гўша ташкил этиш ниятимиз бор", - деган Сайидмусаев.
Глава Сената Олий Мажлиса Танзила Нарбаева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2020
Жамият
Янги Ғалаба боғи ўзбек халқининг ғалабага қўшган ҳиссасини акс эттиради – Танзила Нарбаева
Ташкил этилган ободонлаштириш ҳашарида фаол қатнашган туман ободонлаштириш бўлими ишчи-ходимлари, афғон уруши қатнашчилари, 12494-ҳарбий қисм аскар ва зобитлари бир ёқадан бош чиқариб, меҳнат қилишди. Ҳашарчиларга амфитеатрнинг ўзида тушлик тайёрланди.
Боғни талаб даражасида ташкил этиш, янги ўриндиқлар ўрнатиш, эски фаввора ўрнига янгисини қуриш, фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш юзасидан туманнинг қўли гул усталари чақирилиб, уларга туман ҳокимининг асосий мақсади тушунтирилди.
"Маънавий ва маърифий тадбирларимиз бўлиб ўтадиган гўшада ҳамма нарса миллий менталитетимизга хос бўлиши лозим", - дея таъкидлаган Сайидмусаев.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала