Видео

Келин тўйи куни магистратурага имтиҳон топширди – видео

Грузия пойтахти Тбилисида келин тўйи вақтида магистратура имтиҳонини онлайн топширди. Келин саволларга жавоб бераётган вақтни тўйни бир муддатга тўхтатиб туришга тўғри келди.
Тўйи куни имтиҳон топшираётган келин акс этган видеони ижтимоий тармоққа тўйда суратчи бўлиб ишлаган шахс жойлаштирган.
У келиндан нима қилаётганини сўрайди.
“Имтиҳон учун ёзяпман... Бизнес-коммуникация бўйича магистратурага имтиҳон топширяпман”, - дея жавоб беради қиз.
У телефонидаги иловани очиб кўрсатади. “Мана тестлар ва мавзулар”, дейди оппоқ либосдаги келин.
Маълум бўлишича, тўй ва имтиҳон куни тасодифан бир кунга тўғри келган. Жуфтлик тўй санаси олдиндан белгилаб олган бўлган, кейин бу кунга имтиҳон тайинлангани ойдинлашган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала