Жамият

Кимларга эмланиш тавсия этилмайди – мутахассис изоҳи

© Sputnik / Евгений Одиноков / Фотобанкка ўтишВакцинация
Вакцинация - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.03.2021
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков эмлашга оид муҳим саволларга жавоб берди.
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. COVID-19га қарши кимларга эмланиш тавсия этилмайди, эмлангандан кейинги асоратлар бўлиши мумкинми? Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков шу каби муҳим саволларга жавоб берди.
Отабековнинг сўзларига кўра, эмлаш тадбирларини амалга ошириш пайтида ушбу вакцинани ишлаб чиқарган ташкилотнинг тавсияларига амал қилинади.
- ОИВ инфекциясига ёки аутоиммун касалликларига чалинган шахсларни, шу жумладан анамнезида оғир аллергик реакциялари мавжуд бўлган шахсларни, ҳомиладорларни, эмизикли аёлларни ва 18 ёшгача бўлган аҳоли қатламини эмлаш тавсия этилмайди.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам эмлаш тўғрисидаги қарор тиббий кўрик натижасида қабул қилинади.
Мабодо эмлашга монеълик қиладиган у ёки бу турдаги ҳолатлар кузатилса, тиббий кўрик ўтказаётган шифокор, албатта, унга эътибор қаратади.
— Коронавирус билан касалланган шахслар билан яқин алоқада бўлганларни эмлаш мумкинми? Буни қаерда ва қандай амалга ошириш мумкин?
— Коронавирус билан касалланган одамлар билан яқин алоқада бўлган шахслар карантин (14 кун) тугаганидан кейин, шифокор кўригидан сўнг эмланади.
— Эмлангандан кейинги асоратларнинг олдини олиш борасида қандай ишлар қилиняпти?
— Коронавирусга қарши эмланган шахслар патронаж тиббиёт ходимлари томонидан эмлангандан сўнг 30 дақиқа давомида кузатиб турилади. Кейинчалик уч кун давомида уйига ташриф буюриш йўли билан мунтазам тиббий кузатувга олинади. Уларнинг соғлиғи, аҳволи кўздан кечирилиб, тегишли ҳужжат билан расмийлаштирилади.
Барча эмлаш масканларида мутахассислар (вакцинаторлар), асбоб-анжомлар ва биринчи тиббий ёрдам учун зарур бўлган дори-дармонлар захираси яратилади. Эмлаш мутахассислари эмлашдан кейинги салбий реакцияларни аниқлаш ва лозим бўлган тақдирда тегишли тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тайёргарликдан ўтказилган. COVID-19га қарши эмланиш билан боғлиқ аллергик реакция кузатилган ҳолларда тез тиббий ёрдам бригадалари ҳам жалб этилади. Яна бир бор таъкидлаб ўтамиз, фуқаролар эмланишдан олдин, албатта, тиббий текширувдан ўтказилади. Бу кутилмаган асоратларнинг олдини олишга замин яратади. 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда эмлаш жараёнларини март ойида бошлаш режалаштирилган. Биринчи навбатда тўрт миллиондан зиёд Ўзбекистон аҳолиси коронавирусга қарши бепул эмланади ва уларнинг рўйхати тузилган. Аввалроқ инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Шаҳло Турдиқулова аҳолини коронавирусга қарши эмлашда Россиянинг “Спутник V” ва “ZF-UZ-VAC 2001” Хитой-Ўзбекистон вакцинасидан фойдаланиш режалаштирилаётганини маълум қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала