Тошкент ва бошқа шаҳарларда тиланчилар кўпайиб кетган – Сенат

© SputnikПопрошайки в Ташкенте
Попрошайки в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.03.2021
Oбуна бўлиш
Сенат қўмитаси аҳоли ҳаракати гавжум бўлган кўчалар, хиёбонлар, бозорлар, автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари ва чорраҳаларда тиланчилар кўпайганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. 4 март куни Олий Мажлис Сенати Мудофаа ва ҳавфсизлик масалалари қўмитаси 3 февраль куни ИИВга юборилган мурожаат жавобини кўриб чиқди. Унда республиканинг барча ҳудудларида, хусусан, Тошкент шаҳрида тиланчилик қилувчи шахслар сони кўпайиб кетишининг олдини олиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш сўралган эди.
Сенаторлар сўнгги пайтларда аҳоли ҳаракати гавжум бўлган кўчалар, хиёбонлар, бозорлар ва уларга туташ ҳудудлардаги автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари ҳамда чорраҳаларда тиланчилик қилиб келаётган шахслар кўплаб учраётганини таъкидлашди.
“Бу эса, ўз навбатида, тиланчи шахслар томонидан фуқароларнинг юришига қўймай, автомобил йўлларида эса транспорт воситалари ҳаракатланишига хавф туғдириб қатъий туриб садақа сўраши кишининг таъбини хира қилиши табиий. Бундай нохуш ҳолатлар аҳоли кайфиятига салбий таъсир этиб, уларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда”, - дейилган хабарда.
Мамлакат қонунчилигида айнан тиланчилик қилганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик масаласи белгиланган бўлса-да, ушбу норманинг ҳаётда қатъий ишламаётгани бундай шахсларнинг кундан кун кўпайиб боришига замин бўлмоқда, деб ҳисоблашади сенаторлар.
Попрошайки в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2020
“Тиланчилар макони”: пойтахтдаги жамоат жойларидаги тиланчилар ҳаётига назар
ИИВ патруль-пост, йўл патруль хизмати ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ходимлари кўрсатилган жойларда тегишли топшириқлар асосида чора-тадбирларни амалга ошираётганини маълум қилган.
Натижада январь ва февраль ойининг 20 кунлик даврида тиланчилик билан шуғулланиб юрган 131 нафар шахсларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, уларга нисбатан 8 млн. сўмга яқин жарима жазоси белгиланган. 1 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан эса маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Янгиликлар лентаси
0