Дунёда

Ирқчилик, яккаланиш ва тахтдан воз кечиш: Меган Маркл ва шаҳзода Гарри билан интервью

© REUTERS / Harpo Productions/Joe PuglieseПринц Гарри и Меган Маркл дали интервью Опре Уинфри
Принц Гарри и Меган Маркл дали интервью Опре Уинфри - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2021
Ворисликдан воз кечган шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл Британияда ашаддий ирқчиликка дуч келгани ва Букингем сароийда яккаланиб қолгани ва ҳатто ўз-ўзини ўлдириш ҳақида уйлагани ҳақида айтиб берди.
ТОШКЕНТ, 9 мар - Sputnik. Кеча 7 март куни Американинг CBS телеканалида машҳур телебошловчи Опра Унфрининг Шахзода Гарри ва Меган Маркл (герцог ва герцогиня Сассекскаялар) билан интервьюси намойиш этилди. Ушбу интервьюни АҚШда 100 миллиондан ортиқ киши томоша қилди ва бу янги рекорд бўлди.

Воқеа тарихи

Эслатиб ўтамиз, шахзода Гарри, 1997 йилда сирли ҳодисалар оқибатида қурбон бўлган малика Диананинг кичик ўғли, Британия қироллик оиласининг қаршилигига қарамасдан 2018 йилда америкалик актриса Меган Марклга уйланган эди.
Лекин янги оила турли сабабларга кўра Букингем саройида узоқ вақт яшай олмади. 2020 йил бошида шаҳзода Гарри ва Меган Маркл барча қироллик титулларидан воз кечиб оддий фуқаро сифатида ҳаёт кечиришга қарор қилишади ва АҚШнинг Сан-Франциско шаҳрига кўчиб ўтишади.
© REUTERS / Harpo Productions/Joe PuglieseПринц Гарри и Меган Маркл дали интервью Опре Уинфри
Принц Гарри и Меган Маркл дали интервью Опре Уинфри - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2021
Телебошловчи Опра Унфри шаҳзода Гарри ва Меган Маркл билан интервью ўтказмоқда

Танишув

Меган: Мени реверанс (европа саройларида қирол ёки қироличага тиз букиб таъзим қилиш) қилишга мажбур қилишди. Гаррига “Ахир у сени бувинг” десам, “у қиролича”, деб жаовб берди. Лекин кейинроқ автомобил ичида одатда қиролича оёғи устига ёпиб ўтирадига адёлни мени ҳам оёғим устига ёпганда у менинг ҳам бувим экани ҳақида ўйладим.

Тўй

Мен ҳам Гарри ҳам бу тўй - бутун дунё учун томоша эканини билардик. Ҳақиқий тўйимиз эса ундан 3 кун олдин бўлиб ўтган эди.

Қироллар оиласида

Мен Гарри учун ўз карьерамдан воз кечдим, яхши малика бўлишга ҳаракат қилардим, ҳатто Британия гимнини ҳам гугл орқали ёдлаб олдим. Мен барча тадбирларда иштирок этардим, лекин шу билан бирга мутлақ ёлғиз эдим. Ҳеч кимнинг мен билан иши йўқ эди.
Меган Маркл - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2020
Дунёда
"Бу ҳақда гаплашиш муҳим": Меган Маркл боласини йўқотгани ҳақида сўзлади
Мендан паспорт ва автомобил калитини олиб қуйишди. Дўстларим, умуман ҳеч ким билан учрашишга рухсат беришмасди.

Ирқчилик

Меган Марклнинг онаси қора танли бўлган. Британияда буни унга ҳар қадамда эслатиб туришган. Нафақат ОАВ балким энг юқори лавозимдаги лордлардан тортиб қирол оиласи аъзоларигача. Масалан, унинг биринчи фарзандаи Арчи туғилишидан олдин, саройдаунинг териси нақадар қора бўлиши мумкинлигини муҳокама қилишган.
Гарри: Шундай гап бўлган эди, лекин мен ҳеч қачон у ҳақида айтиб бермайман. Дастлаб менга бироз ноқулай бўлди, лекин мен мутлақ шокка тушдим.
Британияни ОАВларида бизни оиламизни шаънига жуда кўп тош отилди. Айниқса Меганнинг ирқий келиб чиқиши борасида. Менинг оила аъзоларим, Британия парламентарийлари (консерваторлар ва лейбористларбу борада бизни бироз қўллаб-қувватлашлари мумкин эди, лекин афсуски уларнинг ҳеч бири бирор сўз демади. Бу оғриқли.

Иккиёқлама стандартлар

Малика Кейт Миддлтон (Гаррининг акаси – шахзода Уильямнинг хотини) ҳомиладорлик вақтида маълум позада тушган суратига “она бўлишга тайёрланмоқда” деб мақтаб ёзишган эди. Лекин Меган марклнинг худди шундай позада олинган суратига “ҳаддан ортиқ кеккайиб кетган” деб салбий мавзудаги мақолалар билан чиқишган.
Меган Маркл и принц Гарри показали своего новорожденного малыша - фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2019
Дунёда
Меган Маркл ва шаҳзода Гарри фарзандини илк маротаба оммага кўрсатди – фото
Ундан ташқари, Меган ҳомиладорлик вақти нонуштага авокадо истеъмол қилганда “тушкунликдан бўлса керак”. Худди шундай вазиятга Кейт ҳақида “дармонсизликдан бўлса керак” деб ёзишган эди.
Гарри ва Меган тўйи куни Кейт Миддлтон қандайдир сабабга кўра йиғлайди. Британия ОАВларида дарҳол “Меган Кейтни йиғлатди” сарлавҳаси мутлақ ёлғон мақолалар чиқиб кетади. Ваҳоланки ўшанда Кейт Мидлтон ўзи шахсий сабаблари кўра йиғлаган эди. Энг таажублиси - ушбу ёлғон хабарларга қирол оиласидан ҳеч ким раддия бермаган.

Сарой ҳаёти

Меган: Мен ушбу оилага кирган заҳотимдан то у ердан кўчиб кетиш ҳақида қарор қилганимга қадар на ўз паспортимни на ҳайдовчилик гувоҳномамни кўрдим. Шунингдек бирор жойга чиқиш ёки дўстларим билан учрашиш ҳам таъқиқланган эди. Мен қафасда эдим.
Баъзида ҳатто ўз-ўзимни ўлдириш ҳақида ўйлардим.
Гарри: Менинг ўзим ҳам қафасда эдим, лекин буни билмасдим. Бу ўша тизим тутқунлигидир. Қандайдир маънода менинг отам ва акам ҳам қафасда.

АҚШга кўчиш ҳақида

Гарри: Британияда Меган тасаввур қилиб бўлмас даражадаги ирқчиликка дуч келди. Менга буни тушуниш учун кўп вақт керак бўлди.
Мен у онам (малика Диана) тақдирини такрорламаслиги учун кўп ҳаракат қилдим, лекин ҳеч қандай ёрдам ола олмадим.
Кўчиш ҳақида қарор қабул қилганимиздан сўнг отам билан 3 маротаба гаплашдим. Кейин у қўнғироқларимга жавоб бермай қўйди.

Малика Диана

Гарри: Онам, гўёки бизнинг тақдиримизни билгандек. Мен ҳозир фақат ундан қолган маблағ эвазига яшамоқдаман. Лекин у бизнинг фақат бахтли бўлишимизни истаган бўларди. Ушбу жараёнлар давомида мен унинг биз билан бирга эканини ҳис қилиб турибман.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала