Самбо бўйича 2021 йилги Осиё чемпионати Тошкентда ўтказилади

© Sputnik / Василий Пономарев / Медиабанкка ўтишСамбо
Самбо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2021
Oбуна бўлиш
Мазкур мусобақага белгиланган режа бўйича Индонезия мезбонлик қилиши лозим эди. Аммо шу йили ташкил этиладиган Соҳил ўйинлари сабаб уни бошқа мамлакатга кўчиришга қарор қилинган.
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Самбо бўйича 2021 йилги Осиё чемпионати Тошкентда ўтказилади. Бу ҳақда Осиё самбо уюшмасининг навбатдаги онлайн йиғилишида маълум бўлди.
Универсиада. 7-й день. Тяжелая атлетика - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.02.2021
Тошкент оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, аслида мазкур мусобақага белгиланган режа бўйича Индонезия мезбонлик қилиши лозим эди. Аммо шу йили ташкил этиладиган Соҳил ўйинлари сабаб ушбу мусобақани бошқа мамлакатга кўчиришга қарор қилинган.
Ўзбекистон самбо ассоциацияси мусобақани ўтказиш учун ариза берган ва йиғилишда жорий йил июнь ойида ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионатини Тошкентда ўтказиш таклифи муҳокама қилинган.
“Йиғилиш иштирокчиларнинг аксарият қисми ушбу таклифни қўллаб-қувватлашди. Шу тариқа, бу йилги Осиё чемпионати пойтахтимиз Тошкентда ўтказиладиган бўлди”, - дейилган хабарда.
Йиғилиш давомида Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов ҳам сўзга чиқиб, билдирилган ишонч учун миннатдорлик билдирди ва ушбу мусобақа юқори савияда ташкил этилишини маълум қилди.
Янгиликлар лентаси
0