Россия

АҚШ Россияга кўринмас зарба беришни ваъда қилди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Фотобанкка ўтишХакер
Хакер - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2021
Кибер ҳужум рус хакерлари ҳаракатларига хос бўлган, унда қўлланилган услублар Хитой, КХДР ва Эрон технологияларига ўхшаш, лекин Москва айбдорлигини тасдиқловчи ҳеч қандай далили йўқ...
ТОШКЕНТ, 9 мар - Sputnik. The New York Times ёзишига кўра яқин уч ҳафта ичида Америка Қўшма штатлари ўта махфий операция амалга оширади.
Унинг натижасида Россия ҳукумати билан боғлиқ кибер тизимларга яширин зарбалар берилади. Ушбу зарбалар оқибатини шахсан Владимир Путин, Россия армияси ва махсус хизматлари ҳис қилади, лекин бошқалар сезмайди.
Хакеры из Fancy Bears опубликовали третью часть данных, полученных после взлома базы ВАДА - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.03.2019
Жамият
Андижонлик хакер 2,5 йилга ахлоқ тузатиш ишларига маҳкум этилди
Бир ҳафта олдин АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан ҳам Вашингтон "кўринар ва кўринмас" услублар ёрдамида зарба беришга тайёрланаётганини маълум қилган эди.
Хабарда айтилишига кўра, бу ўтган йил охирида АҚШнинг SolarWinds компаниясига қарши амалга оширилган кибер ҳужумга жавоб чораси бўлади. Маълум бўлишича, корхона мижозлари орасида АҚШ ҳукумат вакиллари, мудофаа, молия, ички хавфсизлик, савдо вазирликлари вакиллари ҳамда Давлат департаменти бўлган.
АҚШ ушбу ҳужумда тўғридан-тўғри Москвани айбламоқда.Улар айтишига қараганда ҳужум Россия махсус хизматлари билан боғлиқ бўлган хакерлар ёрдамида амалга оширилган. Уларнинг мақсади эса – шпионаж бўлган.
Экран телефона - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.05.2019
Дунёда
WhatsApp ичида яширинган шпион дастур топилди
Феврал бошида Сенатда бўлиб ўтган мажлисда Микрософт компанияси раҳбари Брэд Смит “Эҳтимол бу дунё гувоҳ бўлган энг йирик ва энг моҳирона амалга оширилган операция бўлди”
Лекин соҳанинг бошқа вакиллари хулосасига кўра, жумладан киберхавфсизликка ихтисослашган CrowdStrike ва FireEye компаниялари вакиллари айтишига қараганда уларда ушбу ҳужумларга Москва алодорлигини тасдиқловчи ҳеч қандай далил йўқ. Улар айтиши мумкин бўлган хулосалар: “ҳужум рус хакерлари ҳаракатларига хос бўлган”, унда қўлланилган услублар Хитой, КХДР ва Эрон технологияларига ўхшаш.
АҚШ ҳукумати ушбу ҳужум “унчалик катта зарар келтирмади” дейишига қарамасдан, ҳужумдан сўнг Оқ Уйда фавқулодда маҳлис ўтказилган ва Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт О'Брайен ўзининг Европага ташрифини бекор қилиш Вашингтонга қайтишга мажбур бўлган эди.
Ундан сўнг қандайдир катта тезликда Сенатда 2 маротаба расмий ҳисобот ўқиб эшиттирилди. Журналистлар ушбу эшитишлардан сўнг “Сенат Microsoft ва SolarWindsни яшхилаб пўстагини қоққани" ҳақида Reuters бўлса ўз мақолаларида Россияни тилга олган эди.
Визит президента РФ В. Путина в Китай. День второй - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.03.2021
Колумнистлар
АҚШ Саудияни жазоласа, бундан Россия ва Эрон манфаат кўрадими?
Дарҳақиқат декабрдаги ҳужумда АҚШ компьютер тизимида улкан туйнук пайдо бўлган ва тизик шокка тушган эди. Албатта, АҚШдек буюк компьютерлашган давлат буни бир тўда безорилар амалга оширганини тан олмайди. Ва бундай зарба беришга қодир – фақат улкан ресурсларга эга бўлган яна бир бошқа давлат бўлиши мумкин деб ҳисоблайди.
Ўша Брэд Смит ҳам бундай ҳужум ортида “1000дан ортиқ жуда иқтидорли инженерлар турибди” деб айтмаган – у ҳам ўз муваффақиятсизлигини қандайдир йўл билан оқлаши керак-ку.
Бундай вазиятда, албатта Россия ҳар томондан жуда “қулай айбдор”. АҚШ томонидан бундай айблаш технологиялари автомат даражасига етган. Бу сафарши “яширин” зарба бериш истаги эса, уларга зарбадан сўнг ўзлари истаган “натижани” эълон қилиш имконини беради.
Лекин сўнгги вақтларда америкаликлар бундай “баландпарвоз зарбаларни” шунчалик тез эълон қилмоқда-ки, аксарият уларга қай даражада ишонишни ҳам билмайди. Лекин буларнинг ҳаммасидан хулоса битта – бир гуруҳ ҳакерлар улкан туйноқ очишга муваффақ бўлган АҚШ миллий хавфсизлик тизими аслида қанчалик яхши ҳимояланган?
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала