Жамият

Бухорода мурожаатларга беписанд муносабатда бўлган масъулларнинг 22 нафари ишдан олинди

© Sputnik / Алексей Никольский / Фотобанкка ўтишВ зале заседаний
В зале заседаний - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2021
Аниқланган камчиликлар юзасидан давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиляпти.
ТОШКЕНТ, 9 – Sputnik. Бухорода мурожаатларга эътиборсизлик билан ёндашган масъулларнинг 22 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
2020 йилда Бухоро вилояти, туман ва шаҳар Халқ қабулхоналари томонидан давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти тизимли ўрганилди.
Народная приемная президента Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.01.2021
Президент халқ қабулхоналарига 2020 йилда бир миллиондан ортиқ мурожаат келиб тушган
Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан 644 та кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимнома, камчиликларга йўл қўйган масъулларга нисбатан чоралар кўриш тўғрисида 49 та таклиф киритилди.
“Киритилган тақдимнома ва таклифларга асосан камчиликлар бартараф қилиниши билан бир қаторда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг 234 нафари огоҳлантирилди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси Маъмур Раҳмонқулов. – 179 нафарига нисбатан огоҳлантириш ва 26 нафарига нисбатан ойлик иш ҳақининг 30 фоизигача жарима интизомий жазо чоралари қўлланилди. 22 нафари эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинди, 2 нафарига маъмурий жазо чоралари қўлланилди”.
Шахматы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2018
Жамият
Мурожаатлар билан ишлашда энг зўр бўлган ҳокимлар эълон қилинди
Ўзбекистон президентининг Халқ қабулхоналари томонидан доимий равишда давлат органлари ва бошқа ташкилотларда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг кўриб чиқилиши ўрганилади ва таҳлил қилинади.
Аниқланган камчиликлар юзасидан давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиляпти.
Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатларини бузган, шунингдек, мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан қабул қилинган қарорларнинг ижросини таъминламаган шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала