Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Спорт

“Ҳумо арена”да йил жанги: Аҳмадалиев япониялик боксчига қарши рингга чиқади

© SportsweekМуроджон Ахмадалиев завоевал 2 чемпионских титуда IBF и WBF Super
Муроджон Ахмадалиев завоевал 2 чемпионских титуда IBF и WBF Super - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2021
Муроджон Аҳмадалиев япониялик Рёсукэ Ивасага қарши жангда чемпионлик камарларини ҳимоя қилади.
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. 3 апрель куни Тошкентдаги “Ҳумо арена” муз саройида Рио-2016 Олимпия ўйинлари бронза медали совриндори, профессионал боксда WBA ва IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги жанги бўлиб ўтади.
Унда Аҳмадалиев япониялик Рёсукэ Ивасага қарши жангда чемпионлик камарларини ҳимоя қилади.
Стали известны имена победителей чемпионата Узбекистана по боксу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.10.2019
Спорт
Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати ғолиблари аниқланди
Мазкур жанг андеркардида Исроил Мадримов, Шаҳрам Ғиёсов, Ҳасанбой Дўсматов, Иқболжон Холдоров, Миразизбек Мирзаҳалилов, Баҳодир Жалолов, Элнур Абдураимов, Санжар Турсунов каби номдор боксчилар ҳам рингга кўтарилишади.
Бугун МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигидаги қўмита мутасаддилари “Ҳумо арена”га ташриф буюриб, бўлажак бокс кечасига тайёргарлик бўйича дастлабки музокараларни олиб боришди. Учрашувда “Ҳумо арена” директори Рустам Мардиев, МОҚ ва Ўзбекистон бокс федерацияси вакиллари, чипталар билан шуғулланувчи i-ticket компанияси мутасаддилари, тадбирлар ташкил қилиш бўйича PR компаниялар менежерлари ҳам иштирок этишди.
 - Sputnik Ўзбекистон
1/4
 - Sputnik Ўзбекистон
2/4
 - Sputnik Ўзбекистон
3/4
 - Sputnik Ўзбекистон
4/4
1/4
2/4
3/4
4/4
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала