Видео

Мехикода феминист аёллар 8 март куни полицияни ёқиб юборди - видео

Аёлларнинг жаҳлини чиқарманг - Мехикода феминист аёллар намойиши оқибатида 62 нафар полиция ходими ва 19 нафар оддий фуқаро жабрланди.
Мексикалик феминист аёллар 8 март байрамини ўзига хос услубда кутиб олишди. Аёлларга нисбатан дискриминация ва зўравонликка қарши намойишга чиққан феминистлар полициянинг аёллар ишлайдиган бўлимини ёқиб юборишди.
Оқибатда 62 нафар полиция ходимаси ва 19 нафар фуқаро жабрланди. Ундан ташқари бир неча журналистлар ва телеоператор ҳам аёллар томонидан дўппосланди. Телеоператорнинг камераси болға ёрдамида синдирилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Шунингдек, болға ва бошқа зарба берувчи асбоблар билан қуролланган аёллар бир неча бино ва магазинларга шикаст етказишди. Ҳукумат буни олдиндан билган шекилли, шаҳар марказидаги тарихий аҳамиятга эга объектлар атрофида олдиндан ҳимоя деворлари ўрнатишган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала