Миллий гвардиячиларга турар жой ижара тўловлари учун компенсация берилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2021
Национальная валюта Узбекистана — сум
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари ходимларига турар жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсациясини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги президент қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.
Қарор лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари ходимларига турар жойларни ижарага олганлик учун ҳар ойлик пул компенсациясини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш назарда тутилмоқда.
Низомда Миллий гвардияси органлари ходимларига турар жойларни ижарага олганлик учун пул компенсациясини тўлаш миқдори ва тартиби ёритилган.
“Қарор лойиҳаси Давлат бюджетидан қўшимча равишда бир йилда
782 млн.сўм маблағ ажратилишини талаб этади”, - дейилган лойиҳа тушунтириш хатида.
Янгиликлар лентаси
0