Сиёсат

Мирзиёев Чавушўғли бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

© AFP / Natalia KOLESNIKOVA Глава МИД Турции Мевлют Чавушоглу на встрече с главой внешнеполитического ведомства РФ Сергеем Лавровым в Москве
Глава МИД Турции Мевлют Чавушоглу на встрече с главой внешнеполитического ведомства РФ Сергеем Лавровым в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2021
Учрашувда Ўзбекистон-Туркия кўп қиррали муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 9 мар – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 март куни Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли бошчил делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон-Туркия кўп қиррали муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Давлат раҳбари олий даражадаги мунтазам мулоқотлар мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ришталари ва стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва уни аниқ мазмун билан бойитишга хизмат қилаётганини мамнуният билан қайд этди.
Министр иностранных дел Республики Узбекистан Абдулазиз Камилов и министр иностранных дел Турецкой Республики Мевлют Чавушоглу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.02.2020
Сиёсат
Камилов ва Чавушоғлу халқаро ва минтақавий муаммоларни муҳокама қилди
Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли самимий қабул учун Ўзбекистон президентига миннатдорлик билдирди ҳамда Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг саломи ва самимий тилакларини етказди.
Суҳбат чоғида ўтган йил февраль ойида Анқара шаҳрида ўтган Стратегик ҳамкорлик кенгашининг давлат раҳбарлари даражасидаги биринчи йиғилишида эришилган келишувларни амалга ошириш ҳамда навбатдаги саммитни мамлакатда ўтказишга тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Савдо-иқтисодий соҳада ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокида Ўзбекистонда янги инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Фаол ҳудудлараро мулоқотни ривожлантириш, қўшма таълим ва маданий-гуманитар дастурларни илгари суришдан иккала мамлакат ҳам манфаатдор экани таъкидланди.
Халқаро сиёсат ва минтақавий шериклик, жумладан, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши доирасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала