Дунёда

Pfizer Японияда уч кунда саккиз кишида анафилаксияни келтириб чиқарди

© AP Photo / Francois MoriФлакон с вакциной Pfizer/BioNTech
Флакон с вакциной Pfizer/BioNTech - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2021
Маълум бўлишича, 20 ёшдан 59 ёшгача бўлган саккиз нафар аёл вакцинациядан сўнг 5 дақиқадан то 30 дақиқагача бўлган муддатда хуруж (приступ)ни бошдан кечиришган.
ТОШКЕНТ, 9 мар - Sputnik. Коронавирусга қарши Pfizer препарати 5-8 март саналари оралиғида Японияда саккиз кишида анафилаксия (аллергик реакция)ни келтириб чиқарди, деб хабар бермоқда РИА Новости мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таянган ҳолда.
Маълум бўлишича, 20 ёшдан 59 ёшгача бўлган саккиз нафар аёл вакцинациядан сўнг 5 дақиқадан то 30 дақиқагача бўлган муддатда хуруж (приступ)ни бошдан кечиришган.
Уларда нафас олишнинг қийинлашиши, шиш ҳолатлари, шунингдек, қон босимининг пасайиши ҳолатлари кузатилган. Шифокорлар бу приступларни дарҳол тўхтатишга муваффақ бўлганлар.
Японияда COVID-19га қарши вакцинация ишлари 17 феврал кунидан юзта тиббиёт марказларида старт олган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, 70,7 минг нафар тиббиёт ишчилари вакцинация қилинган.
Сал аввал Sputnik радиоси Австрияда AstraZeneca томонидан ишлаб чиқарилган препаратлар билан вакциналашни аёл кишининг ўлимидан кейин тўхтатишгани ҳақида хабар берган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала