Сиёсат

Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи тафсилотлари борасида маълумот берилди

© © Пресс-служба президента КР / Султан ДосалиевПрезидент Кыргызстана Садыр Жапаров
Президент Кыргызстана Садыр Жапаров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2021
Бўлажак олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларининг барча йўналишларини кўриб чиқиш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон президенти Садир Жапаров жорий йилнинг 11-12 март кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, бўлажак олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларининг барча йўналишларини кўриб чиқиш режалаштирилган.

Икки мамлакат етакчилари учрашувининг кун тартибидан конструктив сиёсий мулоқотни давом эттириш, савдо, саноат, транспорт, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, парламентлараро ва ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштириш, маданият, соғлиқни сақлаш, таълим ва туризм борасидаги қўшма дастурларни амалга оширишнинг долзарб жиҳатлари ўрин олган.

Халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилади.
Президент Кыргызстана Садыр Жапаров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.03.2021
Сиёсат
Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи санаси очиқланди
Музокаралар якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, шунингдек, икки томонлама муносабатларнинг турли йўналишларига алоқадор қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Садир Жапаров Ўзбекистонга ташриф буюради
Ташриф дастурига мувофиқ Садир Жапаров Ўзбекистон Олий Мажлисининг иккала палатаси раҳбарлари ва бош вазири билан ҳам учрашувлар ўтказади, мамлакат саноат корхоналари фаолияти билан танишади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала