Иқтисод

Ўзбекистон Сўғддаги темир йўл электр узатиш линияси қурилишини тўлиқ молиялаштиради

© Sputnik / Виталий Тимкив / Фотобанкка ўтишЭлектроподстанция линия электропередач
Электроподстанция линия электропередач  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2021
Тожикистон ва Ўзбекистон томони шартнома имзолашган бўлиб, унга кўра Тошкент Сўғд вилоятидаги ҳудудда темир йўл электр узатиш линияси қурилишини тўлиқ ўз зиммасига олади
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. "Тожикистон темир йўллари" ДУК ва "Ўзбекистон темир йўллари" AЖ ("Ўзбекистон темир йўллари") ўртасида Сўғд вилоятида электр узатиш линиясини қуриш бўйича шартнома имзоланди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон манбаси.
Таъкидланишича, қурилиш ишлари яқин кунларда бошланиши кутилмоқда.
"Сўғд вилоятида поездлар учун электр узатиш линиясини барпо этиш вазифасини Ўзбекистон томони тўлиқ ўзига олмоқда. Ишлар йил охирига қадар якунланиши кутилмоқда”, - деб маълум қилди тожик компаниясидаги манба.
На пастбище. Панджшерское ущелье. Исламская Республика Афганистан. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.02.2021
Иқтисод
“Мозори Шариф — Қобул — Пешавор”  темир йўли қуриш бўйича йўл харитаси имзоланди
Олинган маълумотга кўра, поездлар транзити учун Тожикистондаги Спитамен туманидан Конибодом станциясига қадар Электр узатиш линиялари қурилиши 108 километрдан ортиқ масофани ташкил этади.
Экспертлар фикрича, ушбу лойиҳа поездларнинг тўхтовсиз ҳаракатларишини таъминлайди ҳамда иккала қўшнилар ўртасида товар экспорти ва импорти ҳажмини ортишига хизмат қилади.
Локомотивный парк АО «Узбекистон темир йуллари» пополнится ещё на пять российских электровозов 3ЭС5К.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2019
Иқтисод
Россия Ўзбекистонга яна бешта электровоз етказиб беради
Бошқа томондан, электровозлар дизель ёқилғида юрадиган тепловозларга қараганда рентабеллиги паст ва экологик жиҳатдан устундир.
Шуни таъкидлаш жоизки, деб ёзади нашр, шу пайтга қадар тожик томони электровозлар йўқлиги туфайли поездлар транзитини, шу жумладан, ўзбек поездлари транзитини ҳам тепловозлар ёрдамида амалга оширган.
КПП Патар на границе Таджикистана и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.02.2021
Тожикистон ўзбекистонликлар учун чегарани қачондан очади - вазир изоҳи
Аммо ҳар бир локомотив қуввати 3 минг от кучига тенг бўлиб, улар учун кўп миқдорда дизель ёқилғи талаб этилади.
Манба сўзларига кўра, Сўғд вилоятида электр узатиш линияси барпо этилганидан сўнг, минтақа бўйлаб йилига 32 мингта поезд ҳаракатланади ва бунинг оқибатида товарлар импорти/экспорти ҳажми ошиб, иккала қўшни давлатлар иқтисодиёти ривожига импульс бўлади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала