Жамият

Аллергиядан буткул халос мумкинми – мутахассис жавоби

CC0 / /
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2021
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Тиббиёт фанлари доктори Илмира Разикова аллергияни ташхислаш усуллари ва ундан буткул қутулиш мумкинми деган саволларга жавоб берди.
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Аллергияни ташхислаш усуллари қандай? Касалликдан буткул қутулиш мумкинми? Республика илмий-ихтисослаштирилган аллергология маркази раҳбари, тиббиёт фанлари доктори Илмира Разикова ССВ матбуот хизматининг саволларига жавоб берди.
— Аллергияни ташхислаш усуллари қандай?
— Аллергияни аниқлашнинг бир неча йўли бор. Шифокор беморга аллергиянинг келиб чиқиши, қачон пайдо бўлиши, аллергия белгилари ҳақида саволлар беради. Бундан ташқари, оиланинг бошқа аъзоларида аллергия борми, деб сўралади.
Суҳбат давомида беморда аллергия бор йўқлигини билиш мумкин. Бундан ташқари, уни аниқлаш учун қатор тестлар мавжуд. Қуйида баъзи мисоллар келтирилган:
қон таҳлили — иммунитет тизими томонидан чиқарилган IgE антитаналари даражасини ўлчайди;
терини тилиш — бу ҳам турли антибиотикларни қабул қилишдан олдин тест сифатида танилган. Тери шприцнинг учи билан тирналади ва бу жойга бироз камроқ аллерген қўлланилади;
Агар тери реакцияси (қичишиш, қизариш ва шиш) бўлса, бу аллергия мавжудлигини билдириши мумкин.
Касалликни даволаш тўғри ташхис қўйишдан бошланади. Кўпчилик, аллергияни бутунлай йўқотишнинг имкони йўқ деб ҳисоблайди. Аслида эса, шифокор тавсияларига тўлиқ амал қилган ва парҳезни канда қилмаган кишилар дарддан холос бўлиши мумкин.
— Касалликдан буткул қутулиш мумкинми?
— Aллергик касалликларни даволашда хасталикнинг бошланган вақтига эътибор беришимиз керак. Бу жуда муҳим бўлиб, касаллик қанчалик тез ривожланиб борса, организм учун шунчалик хавфли ҳисобланади.
Сурункали касаллик бўлгани учун аллергияни бутунлай организмдан йўқотиб юбориш анчагина мушкул. Касалликнинг олдини олиш учун соғлом турмуш тарзига амал қилиш керак.
Булар қуйидагилардан иборат: мавсумий чанг аллергияси вақтида бошқа жойга вақтинча кўчиб ўтиш, агарда ҳар қандай гулга аллергиянгиз бўлса, уй ичи ва ташқарисидаги гуллар, ит ва мушук жунларига аллергиянгиз бўлса, улардан воз кечиш лозим.
Дети в медицинских масках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2018
Жамият
Ўзбекистонда болаларда аллергик касалликларни аниқлаш учун умумдавлат акцияси ўтказилади
Ҳозирда аллергияни тўлиқ дори-дармон билан даволаб юборишнинг имкони мавжуд эмас. Шу давргача ишлаб чиқарилган биринчи, иккинчи ва учинчи синфга мансуб бўлган антигистамин дорилар касалликнинг хуружи даврида фақатгина аллергиянинг белгиларини вақтинча, худди “тез ёрдам”дек, тўхтатади, аммо аллергияни буткул даволамайди.
Aллергияни даволашда амалиётда кенг қўлланиладиган даволаш усули – иммунотерапия ҳисобланади. Aллерген миқдори даволаш курси давомида оширилиб борилади. Ушбу усул билан даволаш давомида аллергик касалликнинг енгиллашишига ёки бутунлай даволаниб кетишга эришиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0