Андижонда чувалчанг боқувчилар бирлашмаси тузилади

 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2021
Oбуна бўлиш
Йиғилишда уюшма низоми тасдиқланди, кузатув кенгаши ва ижро органи раҳбар ва аъзолари сайланди.
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Андижон вилояти Хонобод шаҳрида Ўзбекистон сўлжон (чувалчанг) боқувчилар бирлашмасини тузиш бўйича таъсис йиғилиши бўлиб ўтди.
ЎзА хабарига кўра, мамлакатда калифорния чувалчангларини боқиш, бу орқали ер учун энг фойдали табиий ўғит – гумус ишлаб чиқариш ўтган асрнинг саксонинчи йиллари охирида Андижон вилояти Хонобод шаҳридаги “Дўстлик” жамоа хўжалигида тадбиркор Рустамжон Усмонов томонидан бошланган.
Ҳозирда республиканинг турли ҳудудларида чувалчанг боқиш билан шуғулланаётган тадбиркорлар бўлса-да, улар тарқоқ ҳамда ҳар ким ўз билганича иш юритиб келмоқда.
Қишлоқ хўжалиги ривожига, ҳосилдорликни кўтаришда муҳим аҳамият касб этувчи биогумус ишлаб чиқаришни илмий асосда йўлга қўйиш, чувалчанг боқувчиларни қўллаб-қувватлаш, уларга услубий ва амалий ёрдамлар кўрсатиш мақсадида тадбиркор Рустамжон Усмонов ташаббуси билан “Биогумус” Ўзбекистон сўлжон (чувалчанг) боқувчилар бирлашмасини ташкил этиш бўйича ўтказилган таъсис йиғилишида Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида чувалчанг боқиш билан шуғулланаётган тадбиркорлар иштирок этди.
Мақсадимиз, чувалчанг боқувчиларга илмий, молиявий ва амалий ёрдам кўрсатиш. Илмий асосда тоза ва соф биогумус маҳсулоти ҳамда биомасса етиштириш орқали экин майдонлари унумдорлигини ошириш, табиий соф қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришга ёрдам бериш. Қолаверса, биогумус маҳсулотини экспорт қилишни йўлга қўйишдир.
Рустамжон Усмонов
тадбиркор
Йиғилишда чувалчанг боқиш орқали биогумус тайёрланиши, бу қишлоқ хўжалиги ривожида муҳим аҳамият касб этиши, қолаверса, мазкур фаолият катта даромад манбаи эканлиги алоҳида таъкидланди.
Йиғилишда уюшма низоми тасдиқланди, кузатув кенгаши ва ижро органи раҳбар ва аъзолари сайланди, бирлашмани тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича вазифалар белгиланди.
Ёмғир чувалчанглари ернииг мелиоратив ҳолатини, ҳосилдорлигини оширишга ижобий таъсир кўрсатиши қадимдан маълум. Чувалчангларнинг тупроқ унумдорлигини оширишдаги ролини дастлаб инглиз табиатшунос олими Гильберт Уайт аниқлаган ва бу борада қатор тадқиқотлар олиб борган.
XX аср ўрталарига келиб одамлар улардан амалда фойдалана бошлаган. Ёмғир чувалчангларини сунъий кўпайтиришга ихтисослашган дастлабки хўжаликлар Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда АҚШда юзага келган. Бироқ бу хўжаликларда чувалчанглар гумус учун эмас, балки балиқ овлаш учун хўрак сифатида кўпайтирилар эди. Фақат орадан ўн йил ўтиб, 50-йилларнииг ўртасида АҚШда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таркибида нитратлар миқдорининг ошиб кетиши муаммоси юзага келган бир вақтда олимлар биогумусни сунъий ишлаб чиқариш хусусида амалий ишларни бошлаган.
Янгиликлар лентаси
0