Жамият

Ҳаж мавсуми бошлангани йўқ - Дин ишлари бўйича қўмита расмий баёноти

© AP Photo / STRСотни мусульманских паломников окружают Каабу
Сотни мусульманских паломников окружают Каабу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2021
Сўнгги кунларда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида 2021 йилги Ҳаж мавсумини ташкил этилиши билан боғлиқ турли хабарлар тарқалмоқда.
ТОШКЕНТ, 10 мар – Sputnik. Ҳаж мавсуми бошлангани ҳақидаги хабарлар расмий асосга эга эмас, дейилади Дин ишлари бўйича қўмита баёнотида.
Сўнгги кунларда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида 2021 йилги Ҳаж мавсумини ташкил этилиши билан боғлиқ турли хабарлар тарқалмоқда.
Город Мекка в Саудовской Аравии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.04.2020
Жамият
Бу йилги ҳаж мавсумига тайёргарлик эпидемиологик вазият барқарорлашгунча тўхтатилди
Ўз навбатида, Дин ишлари бўйича қўмитага ОАВ вакиллари ва фуқаролар томонидан мазкур масалага ойдинлик киритиш бўйича мурожаатлар бўлмоқда.
Аниқлик киритилишича, Дин ишлари бўйича қўмита Саудия Арабистони расмийлари ҳамда Ҳаж ва Умра ишлари бўйича Атташе билан мазкур масалада мунтазам алоқа ўрнатган.
Шундан келиб чиқиб, қуйидагилар маълум қилинмоқда:
"Ижтимоий тармоқларда "Муқаддас Хаж Сафарига расман рухсат берилди. Фақатгина хаж сафарига бормоқчи бўлганлар коронавирусга вакцина қабул қилган бўлишлари шарт" ва бошқа шу каби сарлавҳалар остида тарқатилаётган хабарлар ҳеч қандай расмий асосга эга эмас", - дейилади хабарда.
Бу каби хабарларнинг тарқалиши ва турлича талқин қилиниши – Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирининг "Ҳаж мавсуми зиёратчиларини қабул қилишнинг асосий шарти – "COVID-19" га қарши эмлангани бўлади", мазмунидаги интервьюсига асосланган.
Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш бўйича Саудия Арабистони ҳукумати томонидан ҳозирга қадар ҳеч қандай расмий қарор эълон қилинмаган.
Ҳаж ва умра зиёратлари билан боғлиқ асосли маълумотлар Дин ишлари бўйича қўмитанинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали эълон қилинади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала