Дунёда

Байден АҚШ мудофаа вазирининг исми ва Пентагон номини эсидан чиқариб қўйди

© AFP / JIM WATSONДжо Байден
Джо Байден - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2021
Байден Америка мудофаа вазирининг исмини эслашга уринаётган вақтда у президентдан бир неча метр узоқликда турган эди
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден, афтидан, мамлакат мудофаа вазири Ллойд Остиннинг исмини унутиб қўйди. Бунга “Daily Mail” нашри эътибор қаратди.
Америка етакчиси Оқ уйда Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мамлакат армиясидаги ҳарбий аёлларга бағишлаб, нутқ сўзлаётган эди.
“Собиқ генералга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Мен уни генерал дея аташни давом этяпман, бироқ, менинг, менинг, <...> бу бўлимни бошқарадиган анави ерда турган йигит”, - деди Байден Остин ҳақида гапираётиб.
Бундан ташқари, Байден ўзининг нутқида Пентагон номини эсдаб чиқариб, унинг ходимларини “бу йигитлар” деб айтган.
Америка президенти биринчи марта бундай хатоликка йўл қўяётгани йўқ. Ўтган йил декабрь ойида Камала Ҳаррисни АҚШ етакчиси деганди – аслида эса у вице-президент.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала